Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 14:18

Франция шимолининг 23 минг квадрат метри 3 йилдан сўнг тропикка айланади


Франция шимолида қуриладиган иссиқхона Қримдаги Ботаника боғидан (суратда) бир неча ўн марта катта бўлади.

Франция шимолидаги шаҳарчалардан бирида дунёдаги энг йирик тропик иссиқхона қуриладиган бўлди.

«Тропикана» деб аталадиган иссиқхона пластикдан ясаладиган улкан гумбаз остида бўлади.

Умумий майдони 23 минг квадрат метрдан ошиқ бўладиган. иссиқхона турли-туман жониворлар ва яшил ўсимликларга бой бўлади. Сайёҳлар иссиқхона ичида махсус йўлаклар орқали сайр қилиши мумкин бўлади. Иссиқхонада, шунингдек, ресторан ва меҳмонхона ҳам бўлади.

Бундан ташқари, иссиқхона ичида олимлар илмий тадқиқотлар ўтказади.

Лойиҳа муаллифларига кўра, «Ушбу ноёб иншоотда турли хил ҳайвонлар ва ўсимликлар, капалаклар, экзотик гуллар, чиройли қушлар, шаршаралар, аквариум ҳавзалари, балиқлар, тошбақалар, кайманлар ва бошқа жонзотлар бўлади».

Иссиқхона қиши совуқ бўладиган шимолий Францияда жойлашгани учун уни бориб кўрувчилар кўп бўлишини кутиш мумкин.

Қурилиш ишлари 2019 йили бошланади. Лойиҳани 2021 йилда якунлаш режалаштирилган.

Иссиқхонани қуришни режалаштираётган Coldefy & Associates ширкати иншоотга йилига ярим миллион одам келишини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG