Линклар

19 январ 2018, Тошкент вақти: 01:04

Эрон кўчаларида ҳукуматга қарши намойишларда камида икки киши ўлдирилди.

Нархларнинг ошишига қарши дастлаб пайшанба куни Машҳадда бошланган намойишлар кейинчалик Эроннинг бошқа шаҳарлари, жумладан пойтахт Теҳронга ёйилди.

Эрон ҳукумати намойишларни "қаттиққўллик" билан бостириши ҳақида огоҳлантирди.

Ярим расмий "Меҳр" ахборот агентлигининг Луристон вилояти ҳокимининг муовини Ҳабибуллоҳ Хўжастапурга иқтибосан 31 декабрда хабар беришича, ғарбий Дуруд шаҳридаги ноқонуний йиғилишда юзага келган тўқнашувларда "икки нафар дурудлик ҳалок бўлган".

"Полиция ва хавфсизлик кучлари ўқ узгани йўқ. Биз бу тўқнашувларга инқилоб душманлари бўлган "Такфирий гуруҳлар" ва чет эллик агентларнинг қўли борлигини аниқладик," деди Ҳабибуллоҳ Хўжастапур кейинчалик телевидениеда чиқиш қиларкан.

Эрон расмийлари сунний жангарилари, айниқса "Ислом давлати" гуруҳига нисбатан "Такфирий" истилоҳини қўлланади.

Бироқ, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода полиция томонидан отиб ташланган икки нафар ёш йигитнинг жасадини кўриш мумкин.

Озодлик видеонинг ҳаққонийлигини аниқлашга муваффақ бўла олмади, аммо "Амаерика овози" қурбонлар исми Ҳамза Лошний ва Ҳусейн Решно эканини хабар қилди.

"Америка овози" ўз мухбири қурбонлар яқинлари билан суҳбатлашганини билдирди.

"Исломий Инқилоб Поспонлари Корпуси"нинг Теҳрон бўйича бошлиғ муовини генерал Исмоил Ковсарийнинг ISNA Ахборот Агентлигига 30 сентябрда айтишича, пойтахтда вазият назорат остида ва намойишлар давом этаверса, "қаттиққўллик" билан бостирилади.

"Агар одамлар нархларнинг юқори кетганига қарши кўчаларга чиққан бўлса, улар ҳукуматга қарши шиорларни айтмаслиги, жамоатчилик мулки ва машиналарни ёқиб юбормаслиги керак эди," деди Ковсарий.

Аксил-ҳукумат намойишлари дастлаб Машҳад шаҳрида гўшт ва тухм каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин баландлашуви ортидан бошланиб кетди.

Кўча намойишлари уч кундан буён давом этмоқда
Кўча намойишлари уч кундан буён давом этмоқда

Улар қисқа фурсат ичида бошқа шаҳарларга ҳам ёйилди.

Намойишчилар мамлакатнинг исломий раҳбарияти ва олий раҳбари Оятулло Али Хоманаийга қарши шиорларни кўтариб чиққанлар.

Баъзилар Эроннинг ташқи сиёсатига, жумладан президент Башар Ассадни дастаклашига қарши эътироз ҳам билдирган .

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, намойишлар Эроннинг 30та шаҳри, жумладан Теҳрон ва Шаҳри Курд, Кирмоншоҳ ва Занжонда бўлиб ўтмоқда.

Баъзи шаҳарларда намойишчилар ҳукумат бинолари ва полиция машиналарини ёқиб юборган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG