Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 12:50

Биринчи жаҳон уруши тугаганига 100 йил тўлди. У фанда нимани ўзгартирди?


Открытие памятника солдатам Первой мировой войны в томском селе Первомайское

11 ноябрь куни Биринчи жаҳон уруши тугаганининг 100 йиллиги нишонланди. Қонли урушда 40 миллион одам умрига зомин бўлган эди.

Биринчи жаҳон уруши инсоният тарихини тубдан ўзгартирди. Анненберг коммуникация ва журналистика мактаби тарихчиси Николас Ж. Калл:

- Биринчи жаҳон уруши тарихдаги ўта муҳим давр бўлиб, унга етарлича аҳамият берилмайди. Уруш одамлар келажак орзусини, халқлар ҳамкорликка эришилса, ҳаммаси яхшироқ бўлиши ҳақидаги оптимизмни изҳор қилишга муваффақ бўлганидан кейин, ўз якунига етган, - деди.

Уруш, шунингдек, дунё харитасини тубдан ўзгартирди. Россия мамлакат ичидаги исён – Октябрь инқилоби туфайли урушдан чиқишга мажбур бўлди.

Яқин Шарқ эса, Туркия мағлубияти ҳамда Британия Фаластинда Исроил давлатини қуришни ваъда қилиши ортидан тубдан ўзгарди. Европада эса Учинчи рейх куч тўплаб келар экан, урушдан чарчаган ғарб давлатлари изоляционизм сиёсатини танлади. Натижада Учинчи рейх тобора кучайиб, Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Холокост рўй берди.

Уруш тиббиёт соҳасида ҳам катта ўзгаришларга туртки бўлди. Кек тиббиёт мактаби профессори Карл Чуднофский бундай дейди:

- Биринчи жаҳон урушидан олдин дунё бўйлаб эскириб қолган тиббиётга амал қилинар эди. Аммо Биринчи жаҳон уруши даврида энг яши шифокорлар ҳамда тадқиқотчилар урушда қатнашди. Улар беморларга қарар эканлар, инсоният соғлиғига катта таъсир кўрсатган кашфиётлар қилинди.

Чуднофскийнинг сўзларига кўра, уруш давомида аскарларни даволаш учун касалликларни ўрганиш ҳамда уларнинг олдини олишга катта эътибор қаратилган. Натижада нафақат ҳарбийлар, балки оддий фуқаролар – умуман ҳамма учун фойдали кашфиётлар қилинган. Хусусан, уруш йилларида туберкулёз ташхисини қўйиш йўли ҳамда қоқшол давоси топилган, терлама (тиф) вакцинаси ишлаб чиқилган, таносил касалликлари олдини олиш ҳамда операция давомида дизинфексция қилиш йўллари топилган.

Беморларни ҳамда яраланганларга қайси кетма-кетликда ёрдам кўрсатиш қоидалари Биринчи жаҳон уруши окопларида юзага келди. Уруш йилларида ўйлаб топилган кўчма шифохоналар ҳамда тиббий поездлар жароҳат олганларни эвакуация қилишга ҳамда минглаб одам умрини сақлаб қолишга кўмаклашган.

Биринчи жаҳон урушига “барча урушларни тугатувчи уруш” номи берилган бўлса-да, орадан 20 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Иккинчи жаҳон уруши бошланди.

XS
SM
MD
LG