Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:04

Оролнинг сувга тўла кунлари


Оролнинг сувга тўла кунлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:56 0:00

Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” сайёҳлик зонасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг тор доирада учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков иштирок этди. Бу ҳақда хабар қилган president.uzга кўра, мажлисда Орол муаммоси, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди. Президент матбуот хизмати кейинги йилларда Ўзбекистон Оролбўйи ҳудудида қатор кенг миқёсли лойиҳаларни амалга оширгани, Орол денгизи қуриган 350 минг гектар майдонга саксовул ва шўрга чидамли ўсимликлар экилиб, бутазорлар барпо этилгани, бундай ҳудудларнинг умумий майдони қарийб 700 минг гектарга етгани тўғрисида ёзди. "Учрашувда Орол муаммоси оқибатларини юшатиш, сувни тежаш ва ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, Марказий Осиё мамлакатларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари муҳокама қилинди", деб хабар қилди Президент матбуот хизмати. 1951 йилда олинган видеода балиқчиларнинг баҳорги мавсумга тайëргарлиги акс этган.

XS
SM
MD
LG