Линклар

Шошилинч хабар
04 апрел 2020, Тошкент вақти: 21:30

RAEX-Europe Ўзбекистонни қарзини қайтаришга лаëқатли давлат деб топди


Raex Europe Ўзбекистон кредит рейтинги ҳақида 3 апрель куни тақдимот маросими ўтказади.

RAEX-Europe рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен ҳукумати рейтингини «BB-» даражасида қолдиришга қарор қилди.

Бу рейтинг эса ҳукумат хориж валютасида олган қарзини қайтаришга лаëқатли¸ деган хулосани англатади.

Агентлик баëнотида ëзилишича¸ Ўзбекистон ҳукуматининг рейтинг прогнози барқарор ва бу айни рейтинг баҳосининг ўрта муддатда сақланиб қолиш эҳтимоли баланд демакдир.

«Ўзбекистон рейтингининг BB- даражасида сақланиб қолиши иқтисодий ўсишнинг тезлашгани, давлат қарзи ва дефицитнинг мақбул даражада қолаëтгани ва иқтисоддаги структуравий ислоҳотларнинг давом этаëтгани билан изоҳланади. Банк секторидаги барқарорлик ҳам рейтинг сақланиб қолишига ҳисса қўшди”¸ дейилади RAEX-Europe матбуот хизмати Озодликка тақдим этган билдирувда.

Айни пайтда агентлик¸ давлат қарзи ва дефицитининг ошиб бораëтгани¸ инфляция даражасининг баландлиги¸ валюта курсининг ўзгарувчанлиги ва долларлашувнинг юқорилигини Ўзбекистон ҳукумати рейтингини чеклаëтганини таъкидлаган.

Аҳоли фаровонлиги даражасининг ошишига қарамай¸ институционал ривожланиш¸ ҳукумат яширин мажбиятларининг катталиги¸ шунингдек¸ пул-кредит ва солиқ-бюджет сиëсати самарасининг чекланганича қолаëтгани Ўзбекистон ҳукумати рейтинги ошишига тўсқинлик қилмоқда”¸ дейди RAEX-Europe директор ëрдамчиси Владимир Горчаков.

Агентликнинг Ўзбекистон кредит рейтинги ўзгаришсиз қолганига оид расмий тақдимоти 3 апрель куни Франкфуртдаги Ўзбекистон консуллиги биносида ўтказилади.

Тақдимотда Европа молия тизимлари ва банклари вакиллари¸ шунингдек Ўзбекистон давлат амалдорларининг қатнашиши кутилмоқда

Суверен ҳукумат рейтинги¸ берилган изоҳга кўра¸ RAEX-Europe рейтинг агентлигининг у ëки бу ҳукуматнинг ўз зиммасига олган жорий ва келгусидаги молиявий мажбуриятларини бажара олиш лаëқатига берган баҳосидир.

Rating-Agentur Expert RA GmbH (RAEX-Europe) Германия молиявий маркази ҳисобланган Франкфурт -Майн шаҳрида жойлашган мустақил Европа рейтинг агентлигидир.

20 йилдан бери рейтинг соҳасида ишлаëтган бу агентлик қимматбаҳо қоғозлар ва бозорлар бўйича Европа регулятори аккредитацияси ва ҳукуматларнинг кредит лаëқатига расмий баҳо бериш ваколатига эга.

Ўзбекистон ташқи қарзи ошиб бормоқда

Агентлик Ўзбекистон ҳукумати кредит рейтингги кўтарилишига тўсиқ бўлаëтган омиллардан бири сифатида давлат қарзининг ошиб бораëтганини қайд этган.

Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан сўнг Тошкент ҳукуматининг давлат кафолати билан хориж молия тизимлари ва банклардан олаëтган қарзи миқдори камида икки бараварга ошди.

Хорижий молия тизимлари ҳисоб-китобича¸ 2016 йилда Ўзбекистон ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 10¸4 фоизини ташкил қилган бўлса¸ 2018 йили бу кўрсаткич¸ ЯИМнинг 24 фоизига етган.

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йил декабрь ойи охирида эълон қилган рақамларга кўра¸ мамлакатнинг жами ташқи қарзи йил бошига нисбатан 4,2 млрд доллар ёки 24 фоизга ўсиб, 1 октябрь ҳолатида 21,5 млрд долларни ташкил этган.

Расмий баëнотда ëзилишича¸ жами ташқи қарзнинг 13,8 млрд доллари давлат сектори¸ қолган 7,7 млрд доллари эса хусусий ташқи қарз ҳисобланади.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG