Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 04:48

“Болқон чизиғи” фильми Кремль сиёсатини қўллаш учун ишланмоқда


Владимир Путин "Ҳарбий хизматлари учун" орденини бермоқда. Приштина, 2001 йил

Россия кинокомпанияси ушбу мамлакатнинг 20 йилча аввал Болқон можаросига аралашиб қолгани ҳақида бадиий фильм ишламоқда. Сабаби, Кремль Ғарб тузилмаларига киришга интилаётган Сербияга нисбатан ўз таъсирини сақлаб қолиш ва уни мустаҳкамлаш учун тиришмоқда.

2019 йили июнь ойида катта экранга чиқиши кутилаётган ва “қаҳрамонлик драмаси” деб аталаётган фильм “Болқон чизиғи” деб номланади.

У 1999 йил июнида Россиянинг десантчилар батальони билан НАТО қўшинлари ўртасида Косоводаги Приштина аэропортининг Слатина ҳарбий ҳаво базасида рўй берган қарама-қаршилик ҳақидадир. Ўша воқеалар фильмда бадиий талқин қилинади.

Экспертлар айни пайтда Сербия жамиятида Россия сиёсатини қўллаб-қувватловчилар ортиб бораётганини, айрим давлат хизматчилари “рус ғояси тарғиботчиси”га айланаётганини айтмоқда.

Бунга Россия Косово масаласида Сербиянинг ёнини олаётгани, русларнинг ҳам, сербларнинг ҳам христиан динининг православ йўналишига эътиқод қилиши сабаб бўлаётган бўлиши ҳам мумкин.

Андрей Волгин режиссёри бўлган ҳамда Юрий Куценко, Антон Пампушний ва Гойко Митич сингари таниқли актёрлар роль ўйнаётган фильмга Сербия ва Россия маданият вазирликлари ҳомийлик қилмоқда.

Бир қисми Қримда тасвирга олинган фильм ҳозирнинг ўзидаёқ Болқон ярим оролида қизиқиш уйғотди.

Боснияда туғилган машҳур серб кинорежиссёри Эмир Кустурица фильмга тасвирга олинаётган жойга борди ва кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

Айни дамда “Украина душманлари” бўлган кишиларнинг шахсий маълумотларини ошкор этиб борадиган “Миротворец” вебсайти лойиҳада иштирок этган сербларнинг исмларини эълон қилди.

Вебсайт эгалари уларни Россиянинг Қримни босиб олишини қонунийлаштириш юзасидан тарғибот ишларида қатнашишда айбламоқда.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG