Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:33

Рембранд асарини Бош прокуратура Маданият вазирлигига топширди


Бош прокуратура расмий вакили Сурайё Раҳмонова Рембранд асарини Маданият вазирлиги мулозимига топширмоқда. Тошкент, 2019, 13 март.
Бош прокуратура расмий вакили Сурайё Раҳмонова Рембранд асарини Маданият вазирлиги мулозимига топширмоқда. Тошкент, 2019, 13 март.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлимининг 13 мартдаги хатига асосан, рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлик асари махсус комиссия аъзолари иштирокида тегишли процессуал тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул ходимларига топширилди. Бу ҳақда Озодликка Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура томонидан 2014 йилнинг 27 майида Яккасарой тумани ИИБ ТБ томонидан К.Й. га нисбатан Жиноят кодексининг 170-моддаси (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан суриштирув ўтказилган.

Тергов 2008 йилнинг 28 августида фуқаро А.П. ўз таниши бўлган К.Й.га рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлигидаги асарни 50 минг АҚШ долларига сотганини ва у ўз навбатида таниши бўлган Р.Ф. орқали асарни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетганини аниқлаган.

2014-2018 йиллар давомида жиноят таркиби бўлмаганлиги ва жавобгарликка тортиш муддати тугаганлиги сабали жиноят иши бир неча марта тўхтатилган ва тугатилган.

Шундан кейин, фуқаро А.П. қабул қилинган қарорлардан норозилиги хақида Бош прокурор номига ариза билан мурожаат қилган.

"Бош прокурор топшириғиға асосан ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бўлимидан талаб қилиб олинди ва 04.06.2018 йили Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасининг иш юритувига берилди", дейилади БП матбуот хизмати хабарида.

Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан 2018 йилнинг 14 июнида ўтказилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида ушбу жиноят иши фош этилиб, Рембрандтнинг муаллифлик асари топилган.

Тергов натижаларига кўра, К.Й. ва Р.Ф. Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 238-моддасининг 2-қисми (ёлғон гувоҳлик бериш) билан айбланувчи сифатида жалб қилинган ва 2018 йилнинг 14 сентябрида жиноят иши айблов далолатномаси билан судга юборилган, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2018 йил, 21 ноябрдаги ҳукмига кўра, К.Й. ва Р.Ф. айбдор деб топилган, асар эса давлат даромадига ўтказилган.

Суд ҳукмининг ижросини таъминлаш мақсадида йилнинг 8 февралида Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бу иш билан боғлиқ Озодлик ёритган бир неча материални шу саҳифадаги "Алоқадор" рукнида ўқишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG