Линклар

Шошилинч хабар
24 октябр 2020, Тошкент вақти: 06:28

Туркияда "Америка овози" мухбирининг ишлашига тўсқинлик қилинди


"Америка овози" мухбири Малик Мансур

29 октябрь куни Америка овози" радиосининг мухбири Малик Мансур (Абдумалик Бобоев) Туркияни тарк этмаслик ва мунтазам полиция назоратида туриш шарти билан қамоқдан озод қилинди. Малик Мансур 28 октябр куни Саудиянинг Истанбулдаги консуллиги олдида ўтаëтган митингни суратга олаëттган пайтида қўлга олинган эди.

Бу ҳақда Малик Мансурни ўзи Озодликка 30 октябрда сўзлаб берди:

- Кеча мени Леванд қамоқхонасидан чиқариб, Истанбул полициясининг терроризмга қарши кураш бошқармасига олиб келишди. Туркияни тарк этмслик ва мунтазам полиция қайдидан ўтиб туриш шарти билан озод қилиндим¸ - деди журналист.

Малик Мансур билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00

Унинг яна айтишича¸ журналистик фаолият билан шуғулланишига ҳам вақтинча (суд ҳукми чиққунга қадар) тақиқ қўйилган.

"Америка овози" мухбири 28 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллиги ўнгида ўтаëтган намойишни видеотасвирга олаëтган пайтда полиция томонидан ушлаб зўрлик билан автомобилга солиб олиб кетилган эди.

Малик Мансурнинг айтишича, полиция ходимлари митингда қатнашаётган ўнлаб журналистлар орасидан фақат уни олиб кетганлар.

Малик Мансурнинг Туркияда қамоққа олинганидан ҳавотир билдирган "Америка овози" ўзбек хизмати бошлиғи Жавдот Сайҳон 29 октябрь кунги суҳбатда "у ўз хизмат вазифасини бажараëтган эди" дея таъкидлади.

- Туркияда хизмат сафарида бўлган Малик Мансур бу мамлакатда истиқомат қилаётганминглаб ўзбекистонликлар ҳаётидан лавҳалар тайёрлаётган эди. У "Туркиядаги ўзбеклар" ташкилоти раҳбари Одам Чевик Саудия консулхонаси биносида "Вашингтон Пост" журналисти Жамол Хашоггининг ўлдирилганини қоралаб нутқ сўзлаётган пайтда полиция томонидан ушлаб кетилгани хавотирли ҳолат. Бир кун бўлсаям журналистнинг тутуқланиши жиддий ходиса¸ - деди Жавдот Сайҳон.

Жавдод Сайҳон билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:54 0:00
Бевосита линк

"Америка овози" радиосининг ўзбек хизматида 2002 йилдан буён жамоатчи мухбир бўлиб ишлаб келган Малик Мансур, 2011 йилнинг февралида "ўзбек халқига туҳмат қилганлик"да айбланиб жиноий иш қўзғатилгани ортидан Ўзбекистонни тарк этган ва Германияда сиёсий бошпана олган эди.

XS
SM
MD
LG