Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:00

Таниқли актёр Матёқуб Матчонов устидан суднинг жорий ҳафта бошланиши кутилмоқда


Матёқуб Матчонов қирққа яқин фильмларда турли ролларни ижро этган
Матёқуб Матчонов қирққа яқин фильмларда турли ролларни ижро этган

Жорий ҳафта Тошкентда таниқли актёр Матёқуб Матчонов устидан маҳкама жараëнининг бошланиши кутилмоқда. 60 яшар Матчонов ва яна уч шахс қатор "молиявий-иқтисодий" жиноятларда айбланмоқда. Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов 4 июлда МХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Тошкент шаҳар Олмазор туман суди ходими Озодлик мухбирига Жиноят ишлари бўйича айни туман суди Матчонов ишини кўриб чиқишни 17 августдан бошлашини билдирди.

Унинг маълум қилишича,“Матчонов ишини судья Берди Қиличов кўриб чиқади”.

Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов 4 июлда MXX ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Тергов ишидан хабардор Озодлик манбаларига кўра, 60 яшар Матчонов “сохта банкротлик, савдо қоидаларини бузиш ва пул ювиш (яъни “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш”) каби молиявий-иқтисодий” жиноятларни содир этишда айбланмоқда.

Матчоновни яқиндан таниган шахснинг иддао қилишича, “9 томдан иборат иш”ни кўриб чиқиш учун судьяга “жуда оз вақт берилган”.

Озодликка шунингдек Матёқуб Матчонов билан бирга яна уч кишининг ҳибсга олингани маълум бўлди.

Аëн бўлишича¸ ҳибсга олинганлар актёр асос солган “Марса” номли тижорий ширкат ходимларидир.

Озодлик манбаларига кўра, айни иш юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари яна икки шахсга нисбатан қидирув эълон қилган.

Матчоновни яқиндан таниган шахс Озодлик билан суҳбатда яқин ва узоқ хориждан турли маҳсулотлар келтириб, улгуржи савдо билан шуғулланган “Марса” ширкати билан ҳамкорлик қилган Ўзбекистоннинг турли минтақалардаги бошқа ширкатлар устидан ҳам тергов-суриштирув ишлари олиб борилаëтганини билдирди.

Матёқуб Матчонов 1980 йиллар ўрталаридан ўзбек театр ва кино мухлисларига яхши таниш.

У "Шайтанат", "Темир эркак", "Суғдиёна", "Улфатлар", "Дада", "Арзанда", "Хизмат доирасидан ташқарида ", "Сотқин" каби фильмлардаги роллари билан киномухслар орасида шуҳрат топган.

Уч фарзанднинг отаси Матёқуб Матчонов 2011 йили “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Уни яқиндан таниган ҳамкасблари ва режиссёрларга кўра, актёр ўз ишига ўта талабчанлиги, жиддийлиги ва самимийлиги билан ажралиб туради.

Озодлик "Матчонов иши" юзасидан қўшимча маълумотларни ўрганишда давом этаётир.

XS
SM
MD
LG