Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:20

Медведев: Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилса, Россия Болтиқбўйига ядровий қурол жойлаштириши мумкин


Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлган тақдирда Болтиқбўйининг ядровий қуролдан ҳоли ҳудуд бўлиши шубҳа остида қолади. 14 апрель куни Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўз телеграм каналида мана шундай муносабат билдирди.

Россия расмийлари бу икки давлатнинг НАТОга қўшилиш эҳтимолига салбий муносабат билдириб келаётган эди. Медведев эса Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилган тақдирда Москва қўллайдиган чоралар тўғрисида маълум қилган биринчи расмий бўлди.

Медведевга кўра, икки давлат НАТОга қўшилса, “Россиянинг расмий душманлари сони яна иккитага кўпаяди”. Бунинг ортидан Москва “Фин кўрфазидаги пиёда қўшинларни, ҳаводан мудофаа тизимини, ҳарбий денгиз кучларини кучайтиришга мажбур бўлади”.

Медведев бу ҳолатда мазкур ҳудудга ядровий кучлар ҳам жалб қилинишини эҳтимолдан соқит қилмади.

Швеция ва Финляндия Кремль Украинага уруш очгани ортидан НАТОга қўшилиш масаласини жиддий муҳокама этмоқда. Бунга қадар бу давлатлар бетараф ва қўшилмаслик мақомига эга эди.

Швеция ва Финляндия НАТОга қўшилиш учун жорий йилнинг ёзида ариза киритиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG