Москва метросига кириш ортда қолган вақтга саëҳат қилиш¸ архитектура ва тарих музейига қадам босишдир. Бундан 80 йил олдин¸ 1935 йилнинг 15 майида очилган Москва метроси коммунистик дизайн¸ Совет санъат асарлари¸ ҳайкаллар¸ қандиллар¸ шифтга ишланган мозаикалар йиғиндисидир. Совет диктатори Иосиф Сталин даврида қурилган метро ҳозирда кунига 7 миллиондан 9 миллионгача йўловчига хизмат кўрсатади.