Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:13

Михаил Саакашвили Одесса губернаторлиги лавозимидан истеъфо берди


Михаил Саакашвили.
Михаил Саакашвили.

Михаил Саакашвили 7 ноябрь куни Одесса область давлат маъмурияти раҳбари лавозимидан истеъфога кетиши ҳақида баëнот берди.

Қатор украин телеканаллари олиб кўрсатган Одессадаги баëноти давомида Саакашвили электрон декларация машмашаси бундай қарорга келишига сўнгги туртки бўлганини билдирди.

"Очиғи¸ буларнинг бари чиндан ҳам жонимга тегди. Мен истеъфога чиқиб¸ курашнинг янги даврини бошлашга қарор қилдим. Мен қўл қовуштириб ўтирмоқчи эмасман ва курашдан ҳам чарчамайман. Улар мендан қутулишни хаëлларига ҳам келтирмасинлар. Мен қанча керак бўлса¸ шунча юрадиган аскарман. Мен Украинани ушбу коррупция ботқоғидан чиқарадиган ғалаба учун қанча лозим бўлса¸ шунча курашаман”¸ деди жумладан Саакашвили.

М.Саакашвили: Мени ҳаëтимда бунчалик кўп алдашмаган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00
Бевосита линк

- Батумида ривожланиш фақат фақат Тбилисини коррупционерлардан озод қилганимиздан кейин бошланганини эслайман. Одесса ҳам Киев коррупция ва бандитизмни тўғридан-тўғри қўллаëтган коррупционерлардан озод қилинсагина¸ ривожлана бошлайди¸ деди ўз чиқишида Саакашвили ва президент Порошенкони ҳам бундай тўдаларга алоқадорликда айблади.

Маҳаллий агентликлар хабарига кўра¸ Украина президенти Петро Порошенко Саакашвилини истеъфога чиқариш ҳақидаги аризага Одесса маъмурияти раҳбарлигидан фақат Вазирлар кабинети тегишли ҳужжат қабул қилганидан сўнггина имзо чекади.

"Бундан олдин уни истеъфога кетишга мажбурлаган ҳақиқий сабаблар таҳлил қилинади"¸ деди Озодлик мухбири боғланган Порошенко матбуот хизмати вакили.

Украина қонунчилигига кўра¸ маҳаллий давлат маъмурияти раҳбарлари Вазирлар кабинети тавсиясидан сўнг президент томонидан тайинланади.

Грузияда амалга оширилган "Атиргул инқилоби" якунида президентликка келган Михаил Саакашвили бу мамлакатни 2004-2013 йиллар давомида бошқарди ва Грузияда амалга оширган кескин ислоҳотлари ортидан реформатор сиëсатчи сифатида танилди.

Украинадаги халқ инқилоби ортидан ҳокимиятга келган Петр Порошенко 2015 йилда Саакашвилига украин ватандошлигини берган ва Одесса минтақасига губернатор қилиб тайинлаган эди.

Одесса губернатори сифатидаги фаолияти давомида Саакашвили асосий мақсади коррупцияга қарши кураш эканини таъкидлади¸ айни пайтда¸ ўз ислоҳотларига жиддий тўсиқ бўлаëтган йирик коррупцион мулозимлар рўйхатида Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваковни тилга олиб келди.

Хусусан¸ ўтган йилнинг 14 декабрь куни Украина Миллий кенгаши йиғилишида Аваков билан Саакашвили ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, улар бир-бирини коррупцияда айблаган ва жанжал давомида Аваков Саакашвилига сув тўла стаканни отиб юборган эди.

XS
SM
MD
LG