Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:03

Могерини Сурия билан Россияни Идлибда тинч аҳолига ҳужум қилганликда айблади


Европа Иттифоқи ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерика Могерини
Европа Иттифоқи ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерика Могерини

Европа Иттифоқининг етакчи дипломати Суриядаги ҳукумат қўшинлари ва россиялик иттифоқчиларнинг яқинда тинч аҳолига қарши уюштирган ҳужумларини қоралади ва уларни “тоқат қилиб бўлмас” деб атади.

“Яқинда мамлакат ичкарисида яшаш жойидан кўчишга мажбур бўлган кишилар жамлоғи ва Туркия чегараси яқинидаги муҳим тиббиёт муассасасига уюштирилган ҳужумлар вазият тобора ёмонлашаётганини кўрсатади, − дейилади Европа Иттифоқи ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерика Могеринининг 22 ноябрдаги баёнотида.

– Сурия режими ва иттифоқчиларининг ўта муҳим фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларининг фарқига бормай қилган ҳужумларига тоқат қилиб бўлмайди, уларни зудлик билан тўхтатиш керак”.

Британияда жойлашган Сурияда инсон ҳуқуқига риоя этилишини назорат қилувчи ташкилот берган маълумотга кўра, Сурия президенти Башар ал-Асад ҳукумати ва Россия 20 ноябрда Идлиб вилоятида бомбалар ташлаши оқибатида камида 21 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, 10 бола ҳалок бўлган.

“ЕИ Сурия можаросига қўшилиб қолган томонлар халқаро гуманитар ва инсон ҳуқуқига оид қонунларни ҳурмат қилиш ва уларга риоя этишга мажбур эканини эслатади. Худди шунингдек, улар эҳтиёжманд аҳолига гуманитар ёрдам ҳеч бир тўсиқсиз етказиб берилишини таъминлашга мажбур”, дея қўшимча қилинади баёнотда.

Қўшма Штатлар 9 ноябрда Россия қўллаб-қувватлаётган Сурия ҳукумати қўшинларининг ҳаво ҳужумларини қоралаган эди. Вашингтонга кўра, ўша ҳужумлар чоғида мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги тинч аҳоли нишонга олинган.

8 ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқи масалалари бўйича матбуот котиби Руперт Колвилл журналистларга Женевада сўнгги 6 ойда Идлиб вилоятида 60 дан ошиқ тиббиёт муассасасига зарба берилганини айтди.

Колвиллнинг қўшимча қилишича, ушбу объектларни ҳукуматга алоқаси бор кучлар атай нишонга олган кўринади.

Россия тинч аҳоли яшайдиган жойларга ҳужум қилганини рад этиб, уйига қайтмоқчи бўлган қочқинларга ёрдам беришга эътибор қаратаётганини айтмоқда.

Россия билан Эрон ушбу араб мамлакатидаги уруш вақтида Асад ҳукуматига муҳим кўмак бериб келди. 2011 йил мартида ҳукумат норозилик намойишларини шафқатсиз бостиргандан сўнг бошланиб кетган урушда 400 мингдан ошиқ киши ҳалок бўлди, мамлакат инфратузилмасининг асосий қисми вайрон этилди.

Қўшма Штатлар билан Туркия мамлакатдаги бошқа-бошқа исёнчилар гуруҳларини дастакламоқда.

“Ал-Қоида” ва Ислом давлати сингари экстремистик ташкилотлар ҳам жангга кирди, аммо улар илгари эгаллаб турган кўплаб ҳудудлардан ҳайдаб чиқарилди.

XS
SM
MD
LG