Линклар

Шошилинч хабар
28 май 2022, Тошкент вақти: 18:18

“Москва” крейсери экипажи Украина ҳужумидан сўнг эвакуация қилинди


"Москва" крейсери.

Россиянинг Қора денгиз флотидаги флагмани бўлган “Москва” крейсеридаги ҳарбий заҳиралар портлагани ортидан бошланган ёнғин оқибатида кема экипажи эвакуация қилинди. Аввалроқ Украина ҳукумати крейсер қанотли ракеталардан берилган зарба натижасида ишдан чиқарилганини билдирган эди.

“Москва” крейсери экипажи эвакуация қилингани тўғрисида пайшанбага ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда рус ҳукуматининг ТАСС ва РИА Новости агентликлари хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, крейсер “ҳозирча сабаблари ўрганилаётган ёнғин оқибатида” жиддий зарар кўрган.

Экипаж аъзолари ўртасидаги қурбонлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот берилмаган. Вазирлик экипаж аъзолари кемани тарк этганини таъкидлаган, бироқ кеманинг ўзи айни пайтда қаерда эканини очиқламаган.

Аввалроқ Украинанинг Одесса вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Максим Марченко крейсер Украинанинг ҳарбий денгиз кемаларига қарши “Нептун” ракеталари томонидан ўққа тутилганини айтган эди. Бу хабарни “Украинская правда”га Украина разведкасидаги аноним манбалар ҳам тасдиқлаган.

“Москва” крейсери экипажи турли манбаларга кўра, 510 кишидан 758 кишигача бўлиши мумкин. Россия Мудофаа вазирлиги таъкидлаганидай, экипаж аъзолари тўлиқ эвакуация қилинган бўлса, бу кема чўкиб кетганини англатади.

XS
SM
MD
LG