Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2021, Тошкент вақти: 20:04

НАТО ташқи ишлар вазирлари Россиянинг ҳарбий ҳозирлигини муҳокама қилади


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг -- Брюссеель, 21 октябрь, 2020

НАТОга аъзо давлатлар иттифоқнинг келажаги тўғрисида икки кунлик видеоанжуман ўтказади

30 ноябрь куни Брюсселда бўлиб ўтган виртуал матбуот анжуманида ташкилот Бош котиби Йенс Столтенберг аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Россиянинг ҳарбий ҳозирлигини муҳокама қилишни режалаётганини айтди.

Столтенбергнинг таъкидлашича, аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Россиянинг иттифоқ атрофида ўз ҳарбий позицияларини мустаҳкамлаётгани ҳамда «Россиянинг тобора кучайиб бораётган ҳарбий фаолиятига жавоб бериш ва қурол назорати режимини сақлаб қолиш учун яна нималар қилиниши кераклигини» муҳокама қиладилар. Шунингдек, вазирлар ядро каллаклари сонига қўйилган чекловларни ҳамда февраль ойида ўз кучини йўқотадиган New START шартномасини муҳокама қиладилар.

«Россия ўз ядровий арсеналини модернизация қилмоқда ва янги ракеталарни учирмоқда», - деди Столтенберг.

«[Россия] атрофимизда, Юқори Шимолдан тортиб, Сурия ва Ливияга қадар кўпроқ ҳарбий жойлаштирмоқда. Шунингдек, Беларусь ва Тоғли Қорабоғдаги инқирозлар натижасида Россиянинг фаоллиги ошганини кўрмоқдамиз», - дея қўшимча қилди котиб.

Столтенберг видеоанжуманда Қора денгиз минтақасидаги хавфсизлик вазиятини муҳокама қилиш учун НАТО ташқи ишлар вазирлари билан бир қаторда Грузия ва Украина ташқи ишлар вазирлари ҳам қатнашишини айтди.

XS
SM
MD
LG