Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:19

НАТО фавқулодда саммити иштирокчилари иттифоқдаги бирликнинг мустаҳкам эканини билдирди


Дональд Трампнинг НАТО аъзоларидан мудофаа харажатларини зудликда оширишни талаб қилиши ортидан¸ ҳарбий алъянс раҳбарлари 12 июль куни фавқулодда саммит ўтказди.
Дональд Трампнинг НАТО аъзоларидан мудофаа харажатларини зудликда оширишни талаб қилиши ортидан¸ ҳарбий алъянс раҳбарлари 12 июль куни фавқулодда саммит ўтказди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз кескин танқидларидан сўнг НАТОга аъзо давлатлар мудофаа харажатини оширишга рози бўлганини билдирди.

НАТОга аъзо давлат раҳбарларининг олдиндан режалаштирилмаган 12 июль кунги саммитида айрим давлатлар НАТОга ҳарбий альянс низомида кўзда турилган аъзолик бадалини тўлашни тезлатишга рози бўлган. НАТО аъзоси ўз ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини мудофаа харажатларига ажратиши лозим. Шимолий атлантика ҳарбий алъянси 2024 йил охирига қадар бу кўрсаткични амалда таъминлашга келишиб олди.

Трампга кўра¸ бундан ташқари НАТОдаги иттифоқчилар “нисбатан қисқа фурсат ичида” мудофаа мақсадларига қўшимча 33 миллиард доллар сарфлашга ҳам рози бўлган.

НАТО фавқулодда саммити ҳақида гапирган АҚШ президенти¸ уни “жуда иттифоқ¸ жуда кучли” деб атади ва муаммо йўқлигини таъкидлади.

Германия канцлери Ангела Меркел 12 июль кунги фавқулодда саммитда қатнашганларнинг барчаси “НАТОга садоқатини очиқ” кўрсатганини билдирди.

Франция президенти Эммануэл Макрон НАТО лидерлари ўзгарувчан хавфсизлик вазиятида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олганини билдирди.

- Кечаги ишчи учрашувларимиз кун тартибидаги турли масалалар юзасидан яхши ўтди ва бугун эрталабки ишимиз у ер-бу ерда айтилаëтганидан кўра¸ анча хотиржам ўтди. Биз НАТОдаги бирлигимизни сақлаб қолиш¸ уни модернизация қилиш ва янги таҳдидларга жавоб бериш борасида қатъиймиз. Шу боис биз хотиржам ва қатъий қоламиз¸ деди Франция президенти 12 июль куни.

НАТОнинг фавқулодда саммити Дональд Трамп Қора денгиздаги хавфсизликка бағишланган йиғинда Германия ва Испанияни тилга олиб¸ уларнинг мудофаа харажатлари ва Россия билан савдо алоқаларини кескин танқид қилгани ортидан тўпланди.

Йиғин бошланишидан олдин Трамп¸ унда қатнашаëтган Украина ва Грузия президентларидан хонани тарк этишни ва бу масаланинг “фақат иттифоқчилар” орасида муҳокама қилинишини сўраган.

AFP агентлиги Қора денгиз хавфсизлик йиғинида қатнашган дипломатларга таяниб туриб¸ Трампнинг Украина ва Грузия раҳбарлари билан учрашувдаги асосий вақтни “НАТОга аъзолик бадалини тўлаш” масаласига қаратгани ортидан НАТО Бош котиби фавқулодда саммит чақиришга қарор қилган.

Айни пайтда¸ Литва президенти агар НАТОнинг бошқа аъзолари мудофаа харажатларини зудликда оширмаса¸ Трамп АҚШнинг НАТОдан чиқиши билан таҳдид қилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

XS
SM
MD
LG