Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2019, Тошкент вақти: 01:14

Навоий вилоят ҳокими уйи ва дўконини «обод» қилмаганларни газ¸ сув¸ светдан узишни буюрди (АУДИО)


Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов халқ билан учрашмоқда.

Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов экани айтилган аудиода овоз эгаси «Обод марказ» дастурига тушган кўчаларда ўз уйини «бўяб-бежамаган» оилаларни газ¸ свет ва сувдан узишни буюради.

Нутқи давомида гапираëтган шахс ўзининг вилоят раҳбари эканини бир неча марта тилга олади¸ шунингдек, мажлисда қатнашган прокурордан «бундайлар»га нисбатан қаттиққўл бўлиш ва ҳоким айтганини қилмаганларни жиноий жазога тортишни талаб қилади.

Аудиони Озодликка юборган навоийликнинг айтишича, бу гаплар 11 июль куни Хатирчи туманида ўтказилган йиғилишда айтилган.

Навоий вилояти ва Хатирчи туман ҳокимлиги расмийларидан¸ 11 июль кунги мажлисда берилган буйруқлар юзасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Кетма-кет икки кун давомида қилинган қўнғироқларга жавоб берганлар¸ ўзларининг бундай мажлис ва унда айтилганлардан "бехабар"ликларини айтиш билан чекландилар.

Вилоят ҳокими туман ҳокимига¸ туман ҳокими….

Навоий вилоят ҳокимининг 11 июль куни Хатирчи туманида ўтказган селектор йиғилиши¸ иштирокчиларга кўра¸ "Обод марказ" лойиҳаси ижросига бағишланган.

Мажлисда шахсан қатнашган маҳаллий мулозимлардан бири¸ «бу ерда айтилган айрим гаплар хатирчиликлар учун ҳаëт-мамот масаласи» эканини алоҳида таъкидлаб¸ жамоатчиликка эълон қилиш сўрови билан унинг аудиоëзувини Озодликка юборди.

Туман ҳокими ва бошқа раҳбарлари¸ қолаверса¸ хатирчилик муллалардан тортиб маҳалла раисларигача қатнашган мажлисда вилоят ҳокими 200 минг аҳоли яшайдиган Хатирчида «Обод марказ» дастурини амалга ошириш учун 81 миллиард сўм ажратилганини¸ аммо туман ободлашмаганини қайта-қайта такрорлайди.

Ëзувдан¸ мажлис давомида Навоий вилоят ҳокимининг¸ бошқа вилоятлар¸ хусусан¸ Андижон ва Фарғона ҳокимларидан фарқли¸ ўзини оғир-босиқ тутгани¸ ҳеч кимни ҳақорат қилмагани¸ банк раҳбари ва маҳалла раисларидан бошқаларга «сиз» деб мурожаат қилгани англашилади. Айни пайтда мажлисда ҳоким қуйидаги буйруқни беради.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:06 0:00
Бевосита линк

«Ҳозир ман кўрсатаман¸ қайси уйни бузасан¸ қайси ариқни чўзасан¸ қайси ариқни кўмасан. Прокурор рўйхатини беради¸ бажармаган уйни тепадан гази билан светини қирқасан тепадан. Бажармаган уйди тепасидан қирқасан. Сиëсатни тушунмаган бўлса¸ ман бўйнимга оламан¸ «Обод марказ» кетаяпти¸ агар 10 кунда ўзгариш бўлмаса¸ трансформаторини ўчираман. Ўчираман трансформаторини¸ агар эл тушунмайдиган бўлса бу меҳрибонликни¸ дейди Навоий вилояти ҳокими Хатирчидаги мажлис иштирокчиларига қарата.

Ҳоким буйруғи билан "обод"лашган марказий кўча.
Ҳоким буйруғи билан "обод"лашган марказий кўча.

Вилоят ҳокимининг гапини маъқуллаб сўзга чиққан Хатирчи туман ҳокими Ғофир Алиев¸ бундай усулни анчадан бери қўллаб келаëтганини айтиб¸ ҳисоб беради.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:04 0:00
Бевосита линк

“Тамабахрин “Обод қишлоқ”да светиям ўчирилди¸ газиям ўчирилди. Ўчирилди ҳаммаси. Боғишамол “Обод қишлоқ”даям ишларимиз бўлаяпти¸ лекин кўнгилдагидек эмас. У ердаям тегишли чоралар кўрилаяпти. Аҳолиси кўтарилдию¸ ваъда берди 10 кунда ҳамма ишни тугатамиз¸ деб. Мана энди марказга келдик. Қобулжон ака (вилоят ҳокимининг исми – таҳр.) марказдаги энг нима нарса¸ қани биров келиб қилиб берадимикан¸ деб қараб ўтирибмизда. Аҳолида боқимандалик кайфияти бор. Ўзини уйини қилмаяпти¸ қолган ҳамма нарса давлат томонидан қилиб берилаяпти – сувиям¸ электроэнергиясиям¸ йўл қилинаяпти¸ детсад қилинаяпти¸ мактаб қилинаяпти. 81 миллиард сўм Хатирчига шу нарсага ажратилаяпти.”¸ дейди 11 июль кунги селекторда Хатирчи туман ҳокими.

“Ҳокимлар оддий халқни “шантаж” қилмоқда”

Озодлик гаплашган маҳаллий мулозим¸ мажлисдаги вилоят ва туман ҳокими айтганлар¸ аҳолига газ¸сув ва электр каби «ҳаëт-мамот» учун зарур хизматларнинг¸ шантаж воситасига айланганини тасдиқлашини айтади.

Обод маҳалла” қураман, “Обод марказ” қураман деб одамларни газини ва светини узиб қўйиш билан қўрқитиш ноқонуний мажбурлашдир. Мажлисда туман ҳокими иккита маҳалла (қишлоқ) ни шундай қилганини¸ вилоят ҳокими эса иккита ёки учтами туманни шундай қилганини ўзи мақтаниб айтаяпти. Бу бориб турган қонунсизликку!”¸ дейди бу мажлис иштирокчиларидан бири.

“Обод” деб аталадиган дастурлардан халқ безиб қолган...”

Озодлик гаплашган хатирчиликлар¸ Ўзбекистоннинг аксар шаҳар ва туманларидаги каби¸ “обод” қилиш иддаоси билан қилинаëтган бузилишлар¸ рўзғорини зўрға ўтказаëтган халқни томи ва деворини бўяшга мажбурлашдан безиб қолганини айтади.

"Обод марказ" дастури доирасида хатирчиликлар ўз уй ва дўконлари фасадини бўяшга мажбурланмоқда.
"Обод марказ" дастури доирасида хатирчиликлар ўз уй ва дўконлари фасадини бўяшга мажбурланмоқда.

Пули борлар¸йўл четига қурилган девори борми¸ дўкони борми¸ ўзи бузиб¸ ўзи тузатаяпти. Масалан¸ мен ҳаммасини ўз ҳисобимдан қилди. Лекин йўқлар ҳам кўпку! Кредит олишга ҳеч вақоси йўқ¸ ҳокимият айтган буйруқни қилмаса¸ гази¸ свети¸ суви ўчирилса¸ жазирамада қандай кун кўради булар”¸ дейди хатирчилик кичик тадбиркорлардан бири.

Ҳоким прокурорга халқ устида эксперимент қилишни буюрди

11 июль куни Хатирчида ўтказилган йиғилишда ўзининг вилоят ҳокимини таъкидлаб туриб гапирган нотиқ¸ залда ўтирган прокурорни¸ ҳокимлик буйруғини бажармаганларни маъмурий¸ сўнгра эса жиноий жавобгарликка тортмагани учун ëзғиради.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:26 0:00
Бевосита линк

"Қанчалик оғир бўлмасин¸ бунинг назоратини кучайтиришимиз керак¸ эртага сиз билан маниям жавобгарлигим бор. Биринчи сиздан сўрайди¸ кейин мандан. Лекин ман бу ҳолда қўймайман. Мана прокурор айтсин¸ нима учун маъмурийга тортиб бермаяпти. Сиз нима учун ҳокимият нимасини(буйруғини демоқчи - таҳр.) бажармагани учун маъмурийга тортмаяпсиз прокурор бова? Бажармаса¸ бунинг қонун-қоидаси бор. Андишани йиғиштириб қўйишимиз керак. Икки марта тортганинг (маъмурий жавобгарлик демоқчи - таҳр.) нима бўлади¸ жиноий бўлади. Нима учун шу экспериментни қўлламаяпсиз¸ тушунмайдиган бўлса"¸ дейди Навоий вилояти ҳокими залда ўтирган прокуратура мутасаддисига қарата.

Прокурорнинг бундай эксперимент таклифига қандай жавоб бергани¸ микрофондан узоқда бўлгани боис¸ Озодликка юборилган аудиодан тушунилмайди.

Прокурор изоҳидан сўнг яна гапини давом эттирган ҳоким¸ "бу қилинаëтган ишлардан" норози бўлиб чиққанларни "қора ниятли одамлар" деб атайди ва уларнинг "шундайлигини раҳбарият" тушунишини таъкидлайди.

"Сиз уч марта бордингизми¸ сан буйруғимни бажармадингми¸ йўқ¸ ҳокимият вакилининг буйруғини бажармаганлик учун нима бор - маъмурий бор. Нима учун маъмурийга тортмайсиз? Икки марта тортдизми¸ учинчиси жиноий бўлади. Андишаниям чегараси бор¸ биз муддат олганмиз"¸ дейди Навоий вилояти ҳокими прокурорга қарата.

Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 5-моддасига кўра:

прокуратура идоралари назоратни ва ўз ваколатларини давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув маҳаллий идораларидан, мансабдор шахслардан, жамоат бирлашмаларидан мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиб турган қонунларга, халқаро ва давлатлараро шартномаларга (битимларга) қатъий риоя этиб, фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бўйсунган ҳолда амалга оширадилар.

Шарҳларни кўринг

Алоқадор

XS
SM
MD
LG