Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:34

Мирзиёев айрим жиноятлар учун қамоқ жазосини бекор қилувчи фармонни имзолади


Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни айрим жиноят турларига қамоқ жазоси белгилашни бекор қилувчи фармонни имзолади. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган фармонда келаси йилнинг 1 апрелидан айрим жиноятлар учун қамоқ жазоси ўрнига жазонинг муқобил турларини қўллаш назарда тутилган.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Мазкур фармонда жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг энг кўп муддатини 1 йилдан 7 ойга қисқартириш кўзда тутилган.

Фармонга кўра, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ҳуқуқи прокурорлардан олиниб, судларга ўтказилади.

Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи ҳам судларга берилади.

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турлари жиноий кодексдан чиқариш ҳам қонунда белгилаб қўйилган.

Ўзбекистоннинг расмий матбуотида мазкур қонун жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилингани айтилади.

Бу жаноб Мирзиёев вақтинча президент мақомини олганидан бери имзолаган тўртинчи ҳужжатдир.

Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи бошида вақтинча раҳбар этиб тайинланиши билан Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.

Ўтган ҳафта муваққат президент парламентнинг қуйи палатасига коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунни қабул қилишни таклиф этган.

Шунингдек, Мирзиёевнинг таклифи билан Сенат амнистия тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди.

Аммо, мазкур амнистия асосида диний-сиёсий айбловлар билан қамалганларнинг озод этилиш-этилмаслиги ҳозирча номаълум.

Кузатувчилар қонун устиворлиги бўлмаган Ўзбекистонда мазкур қонунларнинг амалга кўчиши савол остида эканини айтишади.

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Руҳиддин Комилов бу фармон орқали мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида жиддий ўзгаришларни кутаётганини айтди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:43 0:00
Бевосита линк

Швейцияда яшовчи ўзбекистонлик фаол Ҳазратқул Худойберди Facebook тармоғидаги саҳифасида "маьлумки Каримов ҳам минглаб ана шунақа фармонлар чиқарган эди аммо уларнинг аксарияти қоғозларда қолиб кетди", деб ёзди.

Ўтган ҳафта муваққат президент шунингдек, парламентнинг қуйи палатасига коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунни қабул қилишни таклиф этган.

Ўзбекистон ҳукумати танқидчилари Шавкат Мирзиёев фаолиятига ҳақиқий баҳони президент сайловларидан кейин бериш мумкинлигини айтишади.

4 декабр кунги сайловларда Мирзиёев, гарчи яна уч сиёсий партиядан номзодлар бўлса-да, президентликка асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG