OzodNazar меҳмони¸ журналист Шоҳида Ëқуб билан суҳбатимиз таниқли ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг ўлдирилганига 9 йил тўлиши билан боғлиқ тафсилотларни эслашдан бошланди.
Алишер Соипов ўлдирилганида Шоҳида Ëқуб Ўшда эди. Суҳбатимизнинг кейинги мавзуси Ўзбекистондаги 10 дан ортиқ стратегик муҳим корхоналарниннг ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилиши ҳусусида бўлди.
Шоҳида Ëқубга кўра¸ бундай муҳим корхоналарнинг ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилиши давлат хазинасида пул қолмаганидан даракдир.