Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:00

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида автобус қатновлари тикланиши мумкин


Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасида автобус қатновларини тиклаш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси ҳукуматининг парламентдаги вакили Аширбек Темирбаев парламент мажлисида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Қирғизистон делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида 25 декабрь куни Ўш-Қўқон, Ўш-Фарғона, Ўш-Андижон, шунингдек, Ўзбекистон шаҳарларидан Қирғизистоннинг Жалолобод ва Қизилқия шаҳарларига автобус қатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди. Тилга олинган йўналишларда Совет даврида автобус қатнови мавжуд эди.

Аширбек Темирбаев шунингдек, баҳор ойларига яқин Тошкент-Бишкек-Балиқчи йўналиши бўйича темир йўл қатнови очилишини айтди:

- Келишувларга биноан, ҳафтада бир марта Ўзбекистон темир йўллари поездлари шу йўналиш бўйича қатнайди.

Бундан аввал, 23 декабрдан бошлаб Air Manas компанияси Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича самолёт парвозларини амалга ошира бошлади, самолётлар ҳафтада икки марта парвоз қилади. Шунингдек Ўш-Тошкент йўналиши бўйича ҳам парвозлар амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG