Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2019, Тошкент вақти: 03:45

Тошкентда икки тадбиркорнинг бошига тўппонча тақаб, $50 000 талаб қилишди


Озодликка шикоят қилган она айтган воқеа Тошкентдаги "Муҳташам" чойхонасида (суратда) содир бўлган.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида истиқомат қилувчи Ёқут Обидованинг Озодликка шикоят қилишича, унинг ўғли Анвар Обидов ва ўғлининг дўсти Искандар Эшбоев "кўча болаларига доля" тўлашга мажбурланган.

Олмазор туман Ички ишлар бўлими терговчиси Озодликка айни ҳодиса юзасидан 23 февралда жиноий иш қўзғатилгани ва ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини тасдиқлади.​

Ёқут Обидованинг сўзларига кўра, ҳодиса 21 феврал оқшомида Олмазор туманидаги "Муҳташам" чойхонасида юз берган.

Унинг иддао қилишича, ўндан ортиқ одам Анвар ва Искандардан 50 минг доллар таъма қилиб, Искандарга тўппонча ўқталган.

- Иккаловини чақиртиришган. Боришса, ўша ерда 10-12 та бола тўпланиб турган. Мени ўғлимга тегишмаяптию, лекин ёнидаги болани роса уришипти. Пистолетни шақиллатиб чиқариб, миясига тўғрилаб, шақ-шақ қилган экан, булар - армияга бориб келган болалар – қўрқиб кетишипти. Ҳақиқий тўппонча экан, - деди Ёқут Обидова.

Унинг даъво қилишича, тўппонча билан таҳдид қилган шахслар қандолат ишлаб чиқариш ширкатига эгалик қилувчи фарзанди ва унинг ишбилармон дўстидан "доля" тўлаб туришни талаб қилганлар

Ёқут Обидова ҳодисадан икки кун ўтиб ўғли ва унинг дўсти Олмазор туман ички ишлар бошқармасига ариза топширган эса-да, ҳозирга қадар "таъмагирлар" ушланмаганини айтди.

- Ўшани кўриб, мани ўғлим қўрқиб чоқиб кетибди. Йўқ. Уйгаям келмаяпти. Қўрқиб кетган. Бунақа воқеани кўрмаганда, биз тинчлик замонида яшаётган одам бўлсак, неча йилдан бери, - деди Ёқут Обидова.

Унинг ишонишича, таъмагирликка уриниш амали ортида уюшган жиноий тўда турипти.

Олмазор туман Ички ишлар бўлими терговчиси Озодликка айни ҳодиса юзасидан 23 февралда жиноий иш қўзғатилгани ва ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини тасдиқлади.

Ички ишлар зобитининг илова қилишича, ҳодиса атрофлича ўрганиб чиқилган ва унда иштирок этганлар шахси аниқланган.

Бироқ, ички ишлар ходими ҳозирга қадар ҳеч ким ҳибсга олинмаганини айтди.

Шарҳларни кўринг (23)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG