Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:56

Тожикистонликлар 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга келавериши мумкин


Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган эди.
Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз келишлари мумкин. Бунга президент Мирзиёев томонидан имзоланган "Халқаро шартномани имзолаш тўғрисида"ги қарор изн беради. Тожикистон парламенти ҳам 19 март куни ўтказиладиган навбат ташқари сессияда ушбу битимни тасдиқлашини эълон қилди.

Ӯзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 14 март куни Ўзбекистон томони визасиз борди-келди масаласида ички давлат процедураларини якунлади ва президент 9 март куни Душанбеда имзоланган фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.

Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти билан Ўзбекистон ҳудудида визасиз 30 кунгача бўлишлари мумкин.

Расмий Тошкент Битим расмий кучга киритилишини кутиб ўтирмай, тожикистонликларга енгиллик бериш мақсадида визасиз ҳаракатланишга рухсат берган.

“Битимнинг кучга кириш санаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тожикистон Республикасида бўлишига нисбатан қўлланиши тўғрисидаги маълумот қўшимча тарзда эълон қилинади”, дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 14 март куни Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш учун мамлакат парламентига юборгани хабар қилинган эди.

Айни дамда, Тожикистон парламенти қуйи палатасининг халқаро алоқалар қӯмитаси раиси Олимжон Салимзода 15 март куни Озодлик билан суҳбатда мамлакат парламенти навбатдан ташқари сессияда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битим ратификация бӯлишини айтди.

“Мазкур битим тожик ва ӯзбек ватандошлари учун муҳим ҳужжат ҳисобланиб, парламент биринчи навбатда уни тасдиқлайди. Яъни, ушбу битим парламентда ратификация бӯлиши кетидан икки давлат фуқаролари Наврӯз байрамида бемалол бир-бирларига боришларига шароит яратилади”-деди Олимжон Салимзода.

Жорий йилнинг 9-10 март кунлари Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида фуқароларнинг ӯзаро борди-келдилари тӯғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

Ушбу битимга биноан, тожик ва ӯзбек ватандошлари 30 кунгача визасиз ӯзаро сафар қилишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG