Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:17

Энди ўзбекистонликлар Тожикистонга визасиз бора олади


Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Андархон" назорат-ўтказиш масканида.
Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги "Андархон" назорат-ўтказиш масканида.

16 мартдан бошлаб тожикистонликлар Ўзбеистонга визасиз кела бошлаган эди. Тожикистон парламентининг қуйи палатаси 19 март куни “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битимни ратификация қилди.

Ҳужжатга биноан, Ўзбекистон фуқаролари виза расмийлаштирмасдан Тожикистон ҳудудида 30 кунгача бўлишлари мумкин.

Келишувни парламентга ТР ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Низомиддин Зоҳидий тақдим қилди. Унинг сўзларига қараганда, янги ҳужжат кучга кириши билан 2000 йил 16 май куни қабул қилинган давлатлараро битим ўз кучини йўқотади. Парламент депутати Аҳмаджон Собиров Келишувни «тарихий ҳужжат» дея баҳолади.

Бундан аввал парламент қуйи палатаси матбуот хизмати, “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битим фуқароларнинг ҳар икки мамлакат ҳудудларида вақтинча бўлишларини, визасиз ва ташкилотларнинг хизмат сафарлари билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштиришини айтган эди.

«Бундан ташқари, халқаро автомобиль ҳаракатларида иштирок этувчи ҳайдовчиларга бир йиллик виза берилади», - дея таъкидланади матбуот хизмати хабарида.

Икки мамлакат фуқароларининг қўшни давлат ҳудудларида 30 кун муддатда бўлишига рухсат берувчи “Фуқороларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битим Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи чоғида 9 март куни имзоланган эди.

Ўзбекистон парламенти “Фуқароларнинг ўзаро борди-келдиси” тўғрисидаги Битимни ҳозирча ратификация қилмади. Бироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан истеъсно тариқасида, Битим кучга киргунига қадар, 2018 йилнинг 16 мартидан бошлаб Тожикистон фуқароларининг Ўзбекистонга визасиз келишига рухсат берди. Хабарларга қараганда, Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Наврўз байрами муносабати билан икки мамлакат халқларининг бир-бирларига борди-келдиларини енгиллаштирган.

XS
SM
MD
LG