Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:35

Ўзбекистон виза чеклови индексида 83- ўринни эгаллади


Uzbekistan - Exit visa issued by Interior Ministry of Uzbekistan
Uzbekistan - Exit visa issued by Interior Ministry of Uzbekistan

Ўзбекистон виза челковлари индексида 83-ўринни эгаллади. Henley & Partners ширкати томонидан 2017 йил учун эълон қилинган виза чеклови индексида Ўзбекистон бу ўринни Кот-д'Ивуар, Сенегал, Тожикистон ва Того билан бўлишиб турибди.

Индексда минтақа давлатларидан Қозоғистон 67, Қирғизистон 78, Туркманистон 87, Афғонистон 104-ўринни эгаллади.

Биринчи ўрин эса ватандошлари 176 давлатга визасиз бориши мумкин бўлган Германияга берилган. Иккинчи ўринда ватандошлари 175 давлатга визасиз бориш имкониятига эга бўлган Швеция, учинчи ўринда эса ватандоршлари 174 давлатга визасиз бора оладиган Дания, Финляндия, Италия, Испания ва АҚШ қайд этилган.

Henley & Partners ширкатининг виза чекловлари индекси – мамлакатларнинг халқаро рейтинги бўлиб, унда фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги даражаси ҳисобга олинади. Рейтинг ҳаво транспорти Халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда тузилади.

XS
SM
MD
LG