Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:19

Ўзбек банкири Қозоғистонга 2 миллиард доллар сармоя киритишга эришди


Kazakh Invest ва Оppenheimer Investment ўртасида битим имзоланмоқда
Kazakh Invest ва Оppenheimer Investment ўртасида битим имзоланмоқда

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Қўшма Штатларга сафари жараёнида расмий Остона АҚШ бизнес доиралари билан савдо ва иқтисодий соҳаларда қиймати 7 миллиард долларга тенг йигирмадан зиёд шартномалар имзоланди.

Жумладан, Kazakh Invest миллий компаниясининг 17 январда хабар беришича, мамлакатда сармоя муҳитини ривожлантиришни мақсад қилган ушбу компания ва АҚШнинг энг қадимги сармоя банкларидан бири - Oppenheimer Investment банки ўртасида Қозоғистонга 2 миллиард доллар сармоя киритиш бўйича битим имзоланди.

Oppenheimer Investment банкининг ривожланаётган мамлакатлар бўйича масъули Фарҳод Иноғомбоевнинг Озодликка айтишича, бу сармоя асосан Қозоғистонда хусусий секторни ривожлантиришга сарфланади.

Иноғомбоев Ўзбекистонда ҳам сармоя муҳити яхшиланиб бораётганини айтди:

"2016 йилдан кейин Ўзбекистон иқтисодиётида янги давр бошланди," дейди Фарҳод Иноғомбоев.

Асли Ўзбекистонлик банкир ватанига сармоя олиб кириш муҳити фазоси ижобий томонга ўзгараётганини эътироф этди.

Унинг ишонишича, Ўзбекистон иқтисодиёти қўшни давлатларга қиёслаганда анча каттадир.

Ўзбекистон иқтисодиётида янги давр бошланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:33 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG