Линклар

OzodNazar: 25 йил ичида мустақиллик байрамини бирор марта нишонламадим


OzodNazar меҳмони ўзбекистонлик таниқли қандакор рассом ва ҳайкалтарош ​Омон Азиз 25 йил ичида бирор марта бўлсин мустақиллик байрамини нишонламаганини айтади.

74 ёшли рассом Ўзбекистонда сиëсий таъқибга учраши ортидан 1993 йил мамлакатни тарк этиб, АҚШда бошпана топди.

Таниқли рассомнинг Тошкентдаги устахонаси Совет даврида мустақиллик орзусида бўлган зиëлилар учун клуб вазифасини ўтаган.

Омон Азиз ўзи интиқиб кутган мустақилликдан бир ховуч собиқ коммунистлар баҳра олаётгани, афкор омма эса рўшнолик кўрмаëтганидан таассуф билдирди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG