Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:40

Ақтўбедаги ҳужумда жами 17 киши ўлган


Ақтўбедаги отишмалар натижасида жами 17 киши ўлди. Бу ҳақда хабар қилган Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига кўра, отишмалар оқибатида дўконлардан бирининг сотувчи ва дўкондаги харидор ҳамда қоровул ҳалок бўлган. Уч нафар ҳарбий аскар ҳам отишмалар пайти қурбон бўлган. Шунингдек, ҳужум қилган гуруҳ аъзоларидан 11 нафари ўлдирилган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳужум қилганлар сони 27 кишидан кам бўлмаган ва уларнинг аксари яширинишга улгурган.

5 июн куни бир нечта одамдан иборат гуруҳ иккита қурол дўконига ҳужум қилди. Жиноятчилар дўкон сотувчи ва харидорларини ўлдирган. Кейин эса йўловчи ташиш автобусини гаровга олиб, ҳарбий қисмга ҳужум қилишга уринган.

Ўзини “Қозоғистонни озод қилиш армияси” деб атаган гуруҳ Ақтўбедаги ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Гуруҳ халқаро матбуот орқали чиқишида ушбу ҳужумлар “Назарбоев диктатурасига қарши, Қозоғистоннинг демократик йўлдан ривожланиши тарафдорларининг илк жангидир” дея баёнот берди.

Ақтўбедаги ҳужумлардан сўнг шаҳарда энг катта даражадаги террор хавфи борлиги эълон қилинди. Маҳаллий телеканаллар орқали берилаётган хабарлар ва мобил телефонларга жўнатилаётган SMSлар орқали шаҳарликларга уйдан чиқмаслик тавсия қилинмоқда.

Шаҳарда Интернет ва мобил алоқада муаммолар борлиги айтилаяпти. Шаҳар бўйлаб жамоат транспортлари қатнови чекланган.

Ички ишлар вазирлиги расмийси Алмас Садубаевга кўра, ҳужум қилганлар "ноанъанавий радикал диний ҳаракатлар"га эргашган шахслардир.

Душанба куни Қозоғистон Миллий ҳавфсилик қўмитаси чимкентлик таниқли тадбиркор Тўхтар Тулешовни давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳозирланганини эълон қилди.

“Шимкентпиво” ширкати эгаси Тўхтар Тулешов шу йил январь ойи охирида қўлга олинганди. У жиноий гуруҳ фаолиятини молиялаштирганлик ва гиёҳванд модда сақлаганликда гумонланиб, ҳибс этилганди. Унгача Тулешов “Террор таҳдидини таҳлил қилиш маркази” жамоатчилик ташкилотига ҳам етакчилик қилган.

Тулешовга алоқадорликда гумонланган бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ҳам ҳибсга олингани хабар қилинди. Ҳозирча Тулешовнинг айнан Ақтўбедаги ҳужумларни амалга оширган гуруҳга қанчалик алоқадорлиги ҳақида расман эълон қилингани йўқ.

Қозоғистон сенати раиси Қасимжўмарт Тўқаев Twitter микроблогидаги ўз саҳифасида Ақтўбеда содир бўлган воқеалар юзасидан шарҳ қолдирди.

“Муборак Рўза арафасида Ақтўбеда содир этилган террор хуружи бандитларнинг фавқулодда сурбетлиги ва шафқатсизлиги нишонасидир. Уларни жазолаш бўйича энг аёвсиз чоралар кўрилмоқда”, деб ёзади Тўқаев.

Ақтўбе вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев хотиржамликни сақлаш чақириғи билан минтақа аҳолисига мурожаат қилди. “Режа бўйича аксилтеррор амалиёти олиб борилмоқда. Сизни ишонтириб айтаманки, вазият тўлалигича назорат остида. Ҳозирги пайтда вазият барқарор”, дея иқтибос келтиради вилоят ҳокими сўзларидан “Ақтўбе ақпарат” хабар маркази.

XS
SM
MD
LG