Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:44

Мирзиёевга шикоят қилгани ортидан қамалган тадбиркор оқланди


Олим Сулаймоновнинг озодликка чиққан кунидаги илк сурат
Олим Сулаймоновнинг озодликка чиққан кунидаги илк сурат

Коррупция авж олгани ҳақида президент Мирзиёевга видеомурожаати билан танилган 51 яшар тадбиркор Олим Сулаймонов 5 декабрь куни Олмалиқдаги жазони ўташ масканидан суд оқлови билан озод бўлиб уйига қайтди. 3 йилу 1 ойга қамалган тадбиркор 9 ойда озод бўлди.

7 декабрь куни тадбиркор Олим Сулаймонов Озодлик билан суҳбатда суд ҳукмига кўра, бутунлай оқланганини айтди:

- Мен бутунлай оқландим¸ ўз ҳақлигимни апелляция маҳкамасида исбот қилдим ва суд ҳукми билан оқландим. Мен амнистияга тушганим йўқ. Адолат юзага чиқишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг беқиëс ҳиссаси бор¸- дейди собиқ маҳкум.

Мирзиёевга шикоят қилгани ортидан қамалган тадбиркор оқланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:14 0:00
Бевосита линк

Жорий йил мартида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туман суди тадбиркор Олим Сулаймоновни 3 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилган эди.

24 мартда чиқарилган суд ҳукми асосида Олим Сулаймонов жазони Олмалиқ туманидаги манзил-колонияда ўтаëтган эди.

Суд ҳукмида Олим Сулаймонов Жиноят кодексининг “фирибгарлик”, “туҳмат” ва “сохта кўрсатма бериш”моддалари бўйича айбдор, деб топилган эди.

Тошкент шаҳар, Жиноят Ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди тадбиркор Олим Сулаймоновни 15 февралда суд залида ҳибсга олган эди.

Олим Сулаймонов Тошкентдаги прокуратура ходимларининг, ўз таъбирида "ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари" устидан Youtube.com портали орқали 2016 йилнинг октябрида президент Шавкат Мирзиëевга очиқ видеомурожаат-шикоят қилиб, ўзбекистонликлар эътиборига тушганди.

XS
SM
MD
LG