Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:28

Нефть-газ коллежи директори ишдан ноҳақ бўшатилганидан арз қилди


Сурхондарё вилоятидагги Қумқурғон нефть ва газ саноати директорлигидан ноҳақ бўшатилганини даъво қилган Анвар Муродов Озодликка арз қилди. Унинг иддаосича, икки йил муқаддам пахта терими мавсумида қўшимча режа топшириш бўйича маҳаллий ҳокимият режасини бажармагани учун ишдан олинган ва сўнгги икки йил ичида унинг шикоятлари беэътибор қолдирилмоқда.

Афғон уруши фахрийси ва бир неча давлат унвонлари соҳиби эканини айтган 63 яшар Муродовга кўра, унинг арзи вилоят ва туман раҳбарияти томонидан қонунга зид равишда қондирилмаётир:

- Мендан қўшимча 10 тонна пахта топширасан, деб талаб қилишди, мен йўқ, дедим. Шу билан прокурор билан гапимиз қочди. Натижада, 4 марта коллежимизга текширув юборишди. Асосланмаган тарзда "растрата", "коллеж мулкини талон-тарож қилиш" деган айбловларни қўйиб ташлашди. Шундан бери бу мамлакатда учрамаган ташкилотим қолмади. Олий суд, Омбудсменгача чиқдим, юқори ташкилотлар айбсизлигимни тасдиқлади, аммо туман раҳбарлари инобатга олмаяпти. Ким ўзи булар, юқори ташкилотларнинг қарорини тан олмайдиган?! - деб даъво қилди Анвар Муродов.

Қуйида Муродов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Нефть-газ коллежи директори ишдан ноҳақ бўшатилганидан арз қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:10 0:00
Бевосита линк

---------------------------------------------------------------------------------------------------
Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG