Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:37

Нега Азимжон Асқаров ишида ўзбек дипломатлари кўринмади?


“Судда юзлаб журналист, АҚШ, Британия, Швейцария, Германия, Франция каби ғарб давлатлари дипломатлари, Европа Иттифоқи, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарлиги вакиллари, халқаро ва маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда”, деб хабар қилди Озодлик мухбирлари 11 июль куни Бишкекдан.

Гап қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров устидан Қирғизистон Олий Судида бошланган суд жараёни устида бораяпти ва суд мажлисида ҳозир бўлган дипломатлар орасида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси вакиллари ҳам бўлгани тўғрисида маълумот йўқ.

Олий суд Асқаров иши юзасидан янги пайдо бўлган тафсилотлардан келиб чиққан ҳолда, унинг ишини 11 июлда қайта кўриб чиқишни бошлади.

OzodNazarнинг бугунги меҳмони, сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга куннинг бошқа саволлари қаторида сарлавҳага чиқарилган саволни ҳам бердик.

Эшиттиришга бугун фақат ва фақат Раббимовни таклиф қилишимиз мумкин эди. Нега? Бу савол жавоби суҳбатда...

Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarи:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:47 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG