Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:40

OzodNazar: Юрагида ўти борлар қайтсин, Ўзбекистонда ўзгариш бўлади!


Ўзбекистон элитасининг Латвияда муҳташам ҳаёт гаштини сураётган арзандалари, шу кунларда оммавий чопиққа чиқарилаётган давлат ташкилоти ва корхоналар ишчилари, йиллардан буён ё металлолом, ёхуд пул беришга мажбурланаётган ишчи, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ота-оналари ҳақидаги мавзуларда OzodNazar рукнининг навбатдаги меҳмони - тошкентлик иқтисодчи Тошбек ўз нуқтаи назарини билдирди.

Аксар тенгдошларидан фарқли равишда, бу олий маълумотли ёш мутахассис, юқорида тилга олинган уч мавзуни бирлаштириб турган асосий жиҳат - Ўзбекистондаги бугунги иқтисодий оғир аҳволни ўнглаш мумкин, деб ишонч билдирди.

Унинг фикрича, бунинг учун Ўзбекистондаги иқтидорли ёшлар, элита вакилларининг арзандалари каби, Латвия ёки бошқа хорижий давлатларга кетвормаслиги керак. Аксинча, хорижда юрган "юрагида ўти борлар" юртига қайтиши лозим.

Қуйида Тошбек билан суҳбатни тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:48 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG