Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 01:58

OzodNazarPlus: “Қирғизистонда ОТМга қабул жараёнида коррупция мутлақо тугатилган”


Ҳар ҳолда, Бишкекдаги мухбиримиз Элмуроднинг фикри шундай. (Сарлавҳага қаранг) Таниқли публицист Шароф Убайдуллаев ўзининг 2 август кунги OzodNazarида Ўзбекистон олий ўқув юртларига қабул қилишнинг жорий усулини, юмшоқроқ айтганда, танқид қилган эди.

Афтидан, бу усулдан кўнгли тўлмаётган биргина Шароф Убайдуллаев эмас. Масалан, шу кунда жамоатчилик мурожаатлари муҳокамага қўйиладиган “Менинг фикрим” порталида ягона давлат тестини жорий этиш таклифи муҳокама қилинмоқда.

Таклиф муаллифлари бундай ёзган:

“Бу ғоянинг вазифаси шундаки, имтиҳон бир вақтда бўлади ва ўша имтиҳонга кирмоқчи бўлган абитуриентлар бир эмас, бирдан 3-4 олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишлари мумкин бўлади. Бу ерда тест баллари абитуриент танлаган қайси олий таълим муассасаси балларига тенглашса, ўша таълим муассасасига киради. Бу тизим хорижда, айниқса, Россия Федерациясида синовдан ўтган. Ягона давлат тестларининг кўплаб ижобий томонлари бор”, дейилади мурожаатда.

Мухбиримиз Элмуроддан Қирғизистонда олий ўқув юртларига қабул жараёни қандай йўлга қўйилгани тўғрисида айтиб беришни сўрадик.

“Қирғизистонда олийгоҳларга қабул жараёнида коррупция мутлақо тугатилган”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:53 0:00
Бевосита линк

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG