Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:27

"Ўқитувчилар пахтага кетгани учун дарслар жуда кам ўтилмоқда"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ўқитувчилар пахтага кетгани учун дарслар жуда кам ўтилмоқда"

Мен сизлар шу йил июль ойида гап очган Андижон туманидаги 22-мактаб ҳақида яна ёзишинизн хоҳлардим. Мактабда қўштирноқ ичида "ўқув йили" бошланди.

Мана сентябрь ойи ўртасига келган бўла ҳам, юқори синф ўқувчиларига ҳали 3-4 соатдан ўртиқ дарс ўтилгани йўқ. 2 ҳафтада 3-4 соат дарса олиш, менимча, камлиk қилса керак.

Сабаби оддий – айрим ўқитувчилар пахтада.

Тушунаман пахтаниям кимдир териш керак, лекин шу ўқитувчилар ўрнига кимдир дарс ўтиши керак-ку. Ҳаттоки, мактаб директори ҳам оз эмас, кўп эмас бир ойга пахтага кетибди штаб раҳбари сифатида.

Мактабда қолган ўқитувчилар билган ишини қилаяпти. Ҳа дегани, хожаси йўқ. Илтимос, шу мавзуни ёритсангиз."

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG