Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:36

"600 минг ойликдан ҳар куни пахта учун 50 минг олади"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"600 минг ойликдан ҳар куни пахта учун 50 минг олади"

"Мен сизга Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув қишлоқ хўжалиги касб-ҳуннар коллежидан ёзмоқдаман. Вилоят ҳокими "ўқувчиларнинг пахтага чиқишини - жиноят", деб атаган эди. Демак, коллежимизнинг директори жиноятчими?

Коллежни 2 ой олдин Вилоят тафтиш гуруҳи ўрганиб кетди ва ишни судга чиқарди, 200 миллионга яқин камомат билан. Минг афсус, шундан бери чора кўрилмаяпти. Мана 18 ва 19-сентябрь учун берилиши керак бўлган пулни ололмадик. 9-октябрь пулини ҳам еб кетди.

Бугун ҳар бир ўқитувчи ходимлардан 50 минг сўмдан пахтага пул йиғиб, норма бажармоқчи. Шундоқ ҳам ойлигимиз 500-600 минг сўм бўлса. "Туман ҳокими айтди", деб хоҳлаган ишини қилса. Наҳотки, бу раҳбарларни тўхтата олмаса…"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG