Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 01:00

"Халқни пахта сарсон қилдими ёки бу бир баҳонами?"


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Халқни пахта сарсон қилдими ёки бу бир баҳонами?"

"Самарқанд шаҳридаги "Ҳамкорбанк"да халқ сарсон бўлиб, куни билан туриб, пулини ололмаяпти. Хизмат кўрсатадиган банк ходимларига мижоз муҳим бўлмаса, нима қилади банкда ишлаб?

Таниш-билишчилик қилиб, навбатга қарамай, мижозларнинг кўзи ўнгида навбатсиз танишларига биринчи хизмат кўрсатаяпти. Навбатда турган мижоз индамай кутиши керак экан. Биз навбатда ёшу қари, касалу соғ чидам билан турсагу, ходимлар танишларига биринчи хизмат кўрсатса. Гапирсанг, "банк ходимлари етишмаяпти, пахта сиёсати", деб баҳона қилиб, 5 ойна хизмат кўрсатаяпти. "5 банк ходими улгурмаяпти", деб, пахтани пеш килишди.

Буни қандай тушуниш керак? Мижозлар ҳайрон. Бу банк ё халқни сарсон қилмай, хизмат кўрсатишни тўхтатсин ёки тезроқ хизматни йўлга қўйишсин. Бу қандай аҳвол: бир соатда 8 та мижозга хизмат қилишаяпти пул тарқатиш учун шунча вақт керакми ёки бу сабрни синашми?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (2)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG