Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:15

"Халқ шукур қилмасдан, ҳаққини талаб қиляпти"


(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Халқ шукур қилмасдан, ҳаққини талаб қиляпти"

"Мен Фарғона вилояти Ёзёвон туманидан ёзаяпман. Пахтага аралашмоқчи эмасман, лекин буни айтмасам бўлмайди. Халқимиз шунча йиллардан буён териб келаётган экин эди, ҳаммага келган тўй. Бир ҳаракат қилинса, терилиб кетади.

Бизни бойлигимиз - оқ олтинимиз шу эмасми? Ҳурматли Президентимиз бизга шунча шароит яратиб беряптилар, бунга шукр қилмасдан халқимиз ўз ҳаққини талаб қиляпти. Пахтадан ўзимиз учун ёғ тайёрланса, хўжалик учун совун ишлаб чиқарилса, бошқалар учун эмас, ўзимз учунку барчаси. Биз бир ёқадан бош чиқариб термасак, ким теради пахтани?

Кеча ўз кўзим билан кўриб ачиндим фермерларга ва пахтага. Ер билан яксон бўлиб ётипти. Бу пахта ўзимизнинг еримизга экилганку, қўшни мамлакатда эмас. Барчаси ўзимиз учун. Мен қаршиман ҳамма бир ёқадан бош бўлиб териши керак. Нима эмиш ўқитувчилар пахтага кетса, дарс бўлмас эмиш. Пахтага бормаса ҳам дарс бўлмайди. Пахтани баҳона қилишяпти, холос. Ҳамма биргаликда териши керак".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (18)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG