Резюме"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! |
ТОШКЕНТ – “Ҳатто ҳабаш қуллар ҳам биздан кўра кўпроқ ҳуқуққа эга бўлгандир!”
ЧИРЧИҚ. “Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Маxam-Chirchik” компаниясида ишлаймиз. Дипломли мутахассис эканимизга қарамай, дам олиш кунлари пахта теримига юборишмоқда. Ҳатто 60 га яқинлашиб қолган аёлни ҳам тинч қўйишмади, теримга ҳайдашди. Теримга бормаганлар эса кунига 50 минг сўмдан ҳашарчи ёллаши керак. Ўзи ўртача маош 700 минг сўм бўлса!
Нима, биз қул ёки қаролмизми? Нега бундай қонунсизлик кучайиб кетмоқда? Ҳатто ўтмишдаги ҳабаш қуллар ҳам биздан кўра кўпроқ ҳуқуққа эга бўлгандир! Пахта давлатга жуда ҳам керак бўлса, ана, вазир ва депутатлар ўзи териб олсин!”
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!