Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 02:33

ТОШКЕНТ – “Мактаб ўқитувчилари шанба-якшанба далада”


Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “Ҳоким ҳашарчиларга ваъда қилинган иссиқ калишни ҳали етказгани йўқ”

ЎРТАЧИРЧИҚ.“Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги 22-мактабнинг кутубхоначи, лаборант, фаррош ва қоровуллари ҳар куни пахта теримига мажбурланмоқда. Мактаб ўқитувчилари эса шанба ва якшанба куни далага чиқарилмоқда.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳридаги кимё саноати ишчилари ҳам Ўртачирчиқ далаларига олиб келинган. Айрим ишчилар ҳаво совуқ экани ва ёмғир ёғаётганига қарамай, енгил пойабзал, ҳатто шиппакда пахта тераётганини кўриш мумкин. Улар орасида кекса ёшдаги ишчилар ҳам бор. Туман ҳокими ҳашарчиларга ваъда қилинган иссиқ калиш ва пайпоқни ҳали етказганича йўқ.

Биз Ўртачирчиқ туманидаги 34-боғчанинг энага ва қоровуллари шанба куни кечқурун пахтадан қайтаётганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 36-мактаб ўқитувчиси педагог ва ўқувчилар пахтага чиқарилаётгани ҳақида хабар берган”.​

(Бу хабар Озодликка 14 октябрь куни ҳуқуқ фаоллари Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқулова томонидан юборилди)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG