Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 23:34

Прокуратура Paxtagram рукнига муштарий томонидан юборилган хабарни ўрганиб, унга раддия берди


Иллюстратив сурат.

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ФАРҒОНА – “14 тонна пахта ёниб кетгани факти яширилмоқда”

БУВАЙДА. “Фарғона вилояти Бувайда туманидан мактуб йўлламоқдамиз. 2018 йил сентябр ойи ўрталарида “Найман янги турмуш” фермер хўжалиги шийпонида йиғилган 14 тонна пахта сектор раҳбарининг бепарволиги сабабли давлатга топширилмасдан, куйиб кулга айланган эди. Бунинг оқибатида бюджетга катта зарар етган бўлса-да, ушбу ҳодиса юқоридаги раҳбарлардан яшириб келинмоқда. Биз туҳмат қилаётганимиз йўқ, мутасадди идоралар текширув ўтказиб, ҳодисанинг тагига етиши мумкин”.

2 НОЯБР, 2018. Прокуратура Paxtagram рукнида чоп этилган муштарийнинг мурожаатини ўрганди:

"Бувайда туман прокуратураси томонидан тумандаги "найман янги турмуш" фермер хужалигини дала шипонида сентябр ойида 14 тонна пахта хом ашеси куйиб кетиб бюджетга катта микдорда зарар етганлиги тугрисадаги макола юзасидан текшириш утказилиб. Аникланишича мазкур фермер хужалиги томонидан 2018 йилда 29 гектар ерга пахта екилганлиги шартномавий режаси буйича 78.5 тонна пахта хом ашеси етириштириши лозимлиги хозир фермер хужалиги томонидан 88.1 тонна пахта етиштириб сотилганлиги шартнома 112 фоизга бажарилганлиги хеч кандай пахта хосили ениб Кул булмаганлиги аникланди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG