Линклар

Шошилинч хабар
28 июн 2022, Тошкент вақти: 05:39

"Президент Ислом динининг йўлида яхши қарорларни қабул қиляпти, ҳоким эса имомларни пахта тердиряпти"


(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Президент Ислом динининг йўлида яхши қарорларни қабул қиляпти, ҳоким эса пахта тердиряпти"

"Пахта 2017 бу йил жуда оғир ва жуда қўпол равишда давом этяпти. Мен Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшайман. Ҳурматли президентимизнинг суҳбатларида юртимиздан имом Бухорийлар, имом Термизийлардек инсонлар етишиб чиқишини айтганди. Шунинг учун, бор жахти билан, Ислом динининг йўлида кўп яхши қарорларни қабул қиляптилар. Лекин, бу ерда ўтирган туман ҳокимларининг дин билан иши йўқ.

Хазорасп туман ҳокими ва унинг мулозимлари ҳар куни мажлисда қишлоқ имомларини турғазиб қўйиб, "нимага пахтага одам олиб чиқмайсан нимага пахта термайсан", деб ҳар ҳил хақоратлар қиляпти. Нима эмиш, имомлар уйларга кириб, одамларни ва қарияларни пахтага олиб чиқиши керак экан. Ҳаттоки кундузи жаноза бўлиб қолса, "жанозага бормайсан, пахтага чиқасан", деяпти. "Пахтага чиқмасанг, аризангни ёз, ишдан бўша, пахта териш қўлингдан келмаса", дейди. Ахир бунинг имомларга нима таълуқи бор? Пахтани эккан фермер бўлса, фойдани оладиган фермер бўлса, қандай қилиб имомнинг қўлидан келади? Фермерга айтиладиган гапку ахир бу.

Илимлик инсонларнинг бу эшитаётган ҳақоратлари асносида қандай қилиб имом Бухорийлар етишиб чиқсин?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (3)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG