Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2020, Тошкент вақти: 08:26

OzodDayjest: Ёдгор Саъдиев “Шайтанат” сериали тақиқда бўлгани сабабини айтди


Ёдгор Саъдиев. Сурат daryo.uzдан олинди.

Сирдарёда “дорихона наркоманлиги” авж олаяпти. Ўзбекистонда ажримлар сони янада ошиши мумкин. “Шайтанат” сериали 20 йил давомида тақиқда бўлгани сабаби очиқланди.

_____________________________________________________________

“Дорихона наркоманлиги” авж олганидан хавотир билдирилди


Сирдарё вилоятининг айрим туман ва шаҳарларида “дорихона наркоманлиги” авж олмоқда (“Ҳуқуқ”, 2019 йил 52-сон). Бу ҳақда вилоят прокуратураси бўлим прокурори Иззат Очилов хабар беради. Бир томондан, ҳудудда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний олди-соттиси билан боғлиқ жиноятлар фош этилган. Масалан, “Трамадол-ЗН”, “Рубуфин” каби таркибида наркотик бўлган дориларнинг ноқонуний савдоси қайд этилган.

Иккинчи томондан, айрим фуқаролар таркибида психотроп бўлмаган, дорихоналарда сотилиши тақиқланмаган арзон дориларни ҳидлаш ва истеъмол қилиш орқали ўз ноодатий эҳтиёжини қондирмоқда.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 январдан дорилар ва тиббий буюмларнинг реализация жараёни узлуксиз равишда видеога ёзиб олиниши лозим.

Ўзбек оилаларида ўзаро ҳурмат сусайиб бормоқда


Бугунги кунда ўзбек оилаларида ўзаро тушуниш, ҳиссий интилиш ва ўзаро ҳурмат каби омиллар 1990 ва 2010 йилларга нисбатан сусайиб бормоқда, дейилади “Оила” илмий-амалий маркази ўтказган тадқиқотида. Марказ 1990, 2010 ва 2019 йилларда ўзбек оилаларида эр-хотин ўртасидаги “ўзаро ҳурмат”, “ҳиссий интилиш” ва “ўзаро тушуниш” каби омилларнинг тадрижини ўрганган. Бу ҳақда бир қатор нашрлар хабар берди.

Ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёрлаб борилмагани эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурмат сусайиб бораётганига асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилган. Тадқиқотчилар бу ҳолат давом этаверса, ўзбек оилаларида ажримлар ва низоларнинг кўпайиши, қолаверса, никоҳдан ташқари муносабатларнинг ортиб боришидан огоҳлантирган.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда 23 минг, 2018 йилда эса 32 минг оилавий ажрим қайд этилган.

Ёдгор Саъдиев “Шайтанат” сериали тақиқда бўлгани сабабини айтди


Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев “Шайтанат” сериалининг телевидениеда намойиш этилиши 20 йил давомида тақиқлангани сабабини очиқлади (www.daryo.uz, 2020 йил 1 январь).

“Қаердадир, ким томонидандир ва нима учундир сериал намойиш этилмаслиги ҳақида оғзаки кўрсатма берилган. Қаердадир гапирилгани, у ёки бу сабабдан намойиш тақиқланаётгани ҳақида ҳеч қандай ёзма тушунтириш бўлмаган... Биласизми, уларнинг ўзи ҳам аниқ сабабни билмайди”, деган Ё. Саъдиев.

Актёр фикрича, фильм мафиянинг романтик образи яратилгани сабабли ёқмаган бўлиши мумкин, бироқ фильмда акс этган баъзи воқеалар ўша йилларнинг реаллигидир.

Сериалнинг нима учун телевидениеда намойиш этилиши чўзилаётганига жавобан Ё. Саъдиев техник сабабларни кўрсатиб ўтган. Маълум қилинишича, айни пайтда сериални замонавий қурилмаларга ўтказиш ишлари якунланмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG