Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 02:02

OzodDayjest: “Фоҳишаларни эмас, фаҳш бизнесининг катта наҳангларини ушлаш лозим”


Иллюстратив сурат.

Ўз боласини ўлдирган андижонлик аёл ҳаётига доир янги тафсилотлар ошкор этилди. Матбуот “секс индустрия”дан миллиардлаб даромад топаётган “наҳанг”ларга эътибор қаратиш лозимлигини урғуламоқда. ИИВ кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жиноятлар кўпаяётганидан огоҳлантирди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

“Фоҳишабозликка қарши одоб-ахлоқ дарслари билан курашиб бўлмайди”

Хорижий мамлакатларда фоҳишалик сабаб қўлга олинаётган аёллар орасида Ўзбекистон ватандошлари кўп учрамоқда (“Оила даврасида”, 12 апрель). Масалан, Анталия полицияси фоҳишаларга қарши рейд чоғи 100 га яқин кишини қўлга олган. Уларнинг 22 нафари Қирғизистон, 20 нафари Туркия, 14 нафари Ўзбекистон вакили экани аниқланган. Яъни ўзбекистонлик қизлар шармандали учликдан ўрин олган. Қайд этилишича, фоҳишабозликка қарши Ўзбекистоннинг ўзида ҳам рейдлар ўтказилмоқда. “Бизда чоралар бор, аммо комплекс чоралар тизими етарлича ишлаб чиқилмаган ва жорий этилмаган. Комплекс чора деганда муаммога олиб келувчи сабаблар занжирининг ҳар бир ҳалқасига зарба берилиши ва узилиши, парчалаб ташланиши тушунилади”, деб ёзади газета. Мақола муаллифига кўра, бу ўринда нафақат ахлоқий, балки ижтимоий-иқтисодий сабаблар – анча ривожланган “секс индустрия” тизими, бундан миллиардлаб даромад қилаётган катта “наҳанг”лар, қонунчиликдаги заиф томонлар, аёллар ижтимоий ҳимояси, ажрашишлар каби ўнлаб жиҳатларни инобатга олиш керак. Қайд этилишича, фоҳишабозликка қарши курашда одоб-ахлоқ дарслари, “тунги капалаклар ови” амалиёти, диний ваъзлар ва жамоатчилик фикри билангина натижага эришиб бўлмайди. Бу борада, хусусан, мазкур бизнеснинг ўртакашлари ва катта наҳангларига қарши қақшатқич зарба бериш кераклиги айтилган.

Ички ишлар вазирлиги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жиноятлар кўпаяётганидан огоҳлантирди

Арзимас маиший муаммолар, оилавий жанжаллар сабаб кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, ўзбекчиликка ёт бўлган жиноятлар кўпайиб бормоқда (“Постда”, 7 апрель). Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати бўлим бошлиғи, подполковник Ўткир Хушвақтов маълум қилган. Фарғона шаҳрида яшовчи М.М. ўзаро жанжал оқибатида отаси Қ.О.ни пичоқлаб ўлдирган. Ўз ўғли билан спиртли ичимлик ичиб, улфатчилик қилишга одатланган чирчиқлик З.И. ҳам охир-оқибат фарзанди томонидан ўлдирилган. Сирдарё вилоятида яшовчи З.Я. акаси К.Я. билан жанжаллашиб қолган. Бу ҳолатни кўрган К.Я.нинг ўғли ярим тунда амакисининг уйига борган. Жиян ухлаб ётган амакисининг бошига кетмон сопи билан уриб ўлдирган. Наманган шаҳрида яшовчи И.У. эса оилавий жанжал оқибатида ҳали мактаб ўқувчиси бўлган синглиси Н.У.ни чавақлаган. “Афсуски, ҳаётимизда ҳали-ҳануз беғамлик, лоқайдлик, содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб кўрмасликка олиш каби иллатлар мавжудлигини, орамизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш давлатнинг иши, бунинг менга дахли йўқ деб ўйлайдиганлар ҳам борлигини қайд этиш жоиз” деб ёзади ИИВ матбуот хизмати бўлим бошлиғи, подполковник Ўткир Хушвақтов.

Ўз боласини ўлдирган андижонлик аёл ҳаётига доир янги тафсилотлар ошкор этилди

Ҳали 3 ёш етмаган фарзанди Фирдавсбекни ўлдиришда айбланиб, тергов қилинаётган Саидахон Тилаволдиева ҳаётига доир янги тафсилотлар маълум бўлди (“XXI аср”, 12 апрель). С.Тилаволдиева Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшаган. Мактабда ўқиб юрган йиллари ўғирликда айбланган. Турмушга чиқиб, эндиликда марҳум Фирдавсбек дунёга келганидан кейин моддий қийинчилик сабаб эри билан кўп жанжаллашган. Жанжаллардан бирида ҳали икки ойлик бўлган Фирдавсбекни ёстиқ билан босиб ўлдиришга уринган. Аммо яқинлари чақалоқни қутқариб қолган. Кейин аниқланишича, у норасида фарзандини ўлдириб, қотилликни эри ва қайнонасига тўнкамоқчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 апрель куни Қўқон шаҳри Туркистон кўчаси четидаги арча дарахти тагидан 3 ёшли Фирдавсбекнинг жасади топилган. С.Тилаволдиева фарзандини қаерда қолдиришни билмай, ўлдиришга мажбур бўлганини айтган: “Болани ташлагани Тошкентдан қайтиб келдим. Учкўприкка ташлагани келсам, опа йўқ экан. Кейин уни машинада Андижонга юбормоқчи бўлдим, аммо бола унамади. Кейин буни қайга олиб бораман, ишлашим керак, менга жой йўқ, буни қаерда қолдираман, деб ўйладим ва болани ўлдиришга мажбур бўлдим... Ўлдирганимдан кейин бағримга босиб ўтирдим, кечирим сўрадим”, деган С.Тилаволдиева ҳуқуқ тартибот идораларига.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG