Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:21

OzodDayjest: Cамарқандлик энага қарамоғидаги 6 ёшли қизчани қийнаб ўлдирди


Олий Мажлис депутати вилоятларда буйрак касалига чалинганларга кўрсатилаётган тиббий кўмак талаб даражасида эмаслигини айтди. Самарқандлик энага қарамоғидаги 6 ёшли қизчанинг қотилига айланди.Навоийда ғалла парвариши кечикишига сабаб бўлган мутасаддилар жазоланди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

Депутат: “Вилоятларда буйрак касалига чалинганларга кўрсатилаётган тиббий кўмак талаб даражасида эмас”

2017 йилда Ўзбекистон давлат бюджетидан гемодиализ олувчилар учун 715 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлса-да, вилоятларида буйрак касалликларига чалинганларга кўрсатилаётган кўмак талаб даражасида эмас (“Жамият”, 4 май). Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қувондиқ Жуманиёзов парламентда ўтган ҳукумат соатида маълум қилган. “Афсуски, ҳар йили гемодиализга муҳтож бўлган буйрак касаллигига чалинганлар сони 10-15 фоизга ортяпти. Уларни юқори тиббий воситалари билан таъминлаш мақсадидан ажратилаётган маблағлар миқдори ҳам йилдан-йилга ошиб боряпти... Бундан ташқари, кўпгина тиббиёт муассасаларимизда гемодиализ аппаратларининг техник ҳолати ҳам қониқарли эмас. Улар маънан эскирган”, дея депутатннинг эътирозига муносабат билдирган Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев.

Самарқандда энаганинг қотиллигини қабристон қоровули фош этди

Самарқанд шаҳрида яшовчи 32 ёшли энага Умида Очилова қарамоғидаги 6 ёшли қизчанинг қотилига айланди (“Даракчи”, 10 май). Пайариқ туманида яшовчи Озода Пармонова ойига 600 минг сўмдан пул жўнатиш ваъдаси билан қизи Севинчни Умида Очилова топшириб, ўзи Россияга йўл олган. Бир неча ой давомида О.Пармоновадан пул келмагач, энага У.Очилова аламини норасида қизчадан олиб, уни муттасил азоблаган. Оқибатда 6 ёшли ҳимоясиз қизча вафот этган. Қотил энага қизчанинг жасадини яширинча дафн этишга уринганида қабристон қоровули томонидан фош қилинган. Суд-тиббиёт экспертизаси марҳума қизчанинг боши эзилиб, йиртилгани, оёқлари куйгани ва қизча 40 кун давомида етарли даражада овқатланмагани ҳақида хулоса берган. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Фурқат Раҳмонов судланувчи У.Очилова 2 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган.

Навоийда ғалла парвариши кечикишига сабаб бўлган масъулларга чора кўрилди

Навоий вилоятида апрель ойида ғалла майдонлари ҳолати ўрганилиб, 161 та ғаллачилик фермер хўжалигининг 733 гектар майдони 10 кунгача парваришдан ортда қолгани аниқланди (“Ҳуқуқ”, 10 май). Вилоят прокуратурасига кўра, ғалла ҳосилини яратишдек долзарб вазифага панжа орасидан қараган фермер хўжаликлари раҳбарларига 164 та ҳолат бўйича таъсир чоралари кўрилган. Шунингдек, 6 нафар туман ҳокими ўринбосари, 16 нафар вилоят ва корхона-ташкилотлар раҳбари ҳамда 11 нафар сектор бошлиғининг жавобгарлик масаласи ҳал қилинган. Қайд этилишича, бу каби инсофсизлик ва қолоқликни бартараф этиш, ғалла майдонларида экинни қўшимча озиқлантириш ва бошқа агротехник тадбирларни қўллаш зарур.

XS
SM
MD
LG