Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:32

OzodDayjest: Тошкентда электр тармоқлари корхонаси мансабдори $3000 пора билан ушланди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Тошкентда электр тармоқлари корхонаси мутасаддиси 3 минг доллар пора билан қўлга олинди. Фарғонада биттагина телефон учун қотиллик содир этилди. Сигарет чўғидан чиққан ёмғир 62 ёшли қария ўлимига сабаб бўлди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

________________________________________________

Электр тармоқлари корхонаси раҳбари ўринбосари 3 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари ўринбосари Ш.Камалов 3 минг доллар пора билан қўлга олинди (“Ҳуррият”, 2018 йил 1-сон). Электр корхонаси раҳбари ўринбосари тумандаги “Gelikon Vest” фирмасига қарашли меҳмонхонада текширув ўтказади ва гўё қонун бузилиши ҳолатини аниқлаб, меҳмонхонани электр тармоғидан узиб қўяди. Сўнг 50 минг сўм пора эвазига электрни яна ёқиб қўяди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримовга кўра, электр корхонаси раҳбари ўринбосари меҳмонхонани “cоғин сигир” деб билиб, энди каттароқ операцияга киришади. Ш.Камалов таниши, гўзаллик салонида ишловчи Шаҳбоз Аҳмедов билан меҳмонхонага бориб, уни МХХ ходими деб таништиради. Шу тариқа у меҳмонхона раҳбариятини қўрқитиб, қонун бузилиши ҳолатлари борлиги, бунинг учун 150 миллион сўмгача жарима солиниши, агар 5000 доллар пора берилса, ишни босди-босди қилишини айтади. Ш.Камалов ва унинг “МХХда ишловчи” таниши 3 минг доллар пора олаётганда қўлга туширилган. Уларга тегишли жазо берилгани хабар қилинган.

Аввал чет элда одам ўлдирган ватандош Ўзбекистонда ҳам қотиллик содир этди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи Жиянбек Камалов биттагина телефон учун қотилликка қўл урди (“Ҳуқуқ”, 11 январь). Ичкиликка муккасидан кетган Ж.Камалов бирор ерда тайинли ишламаган. Кунларнинг бирида қарзга пиво ва ароқ олиб ичгач, қарзини узиш учун пул қидиришга тушган. У кўчада Аҳмадали Мадаминов бошқарувидаги “Нексия” машинасини тўхтатиб, унга ўтирган. Йўлда эса ҳайдовчини пичоқлаб ўлдирган ва унинг “Самсунг” телефонини қўл киритган. Сўнг Фарғона тумани Водил қишлоғига қочиб кетган. Суд ҳукмига кўра, Ж.Камаловга узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган. Қайд этилишича, Ж.Камалов аввалроқ хорижда ҳам одам ўлдириб, ўша ерда жазо ўтаб келган.

Тошкентда тамаки чўғидан келиб чиққан ёнғинда 62 ёшли қария нобуд бўлди

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 10-даҳада яшаб келган, 1955 йилда туғилган Р.Мурсяев ёнғинда ҳалок бўлди. Бу ҳақда туман ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи, подполковник Шавкат Ибрагимов матбуот нашрларига маълум қилган. Ёнғин ҳақида хабар келиб тушгач, ёнғин ўчириш хизмати воқеа жойига етиб борган. Қўни-қўшнилар ётоқхонада чиққан ёнғинни ўчирган, аммо тилсиз ёвнинг асоратини бартараф этишга кеч қолинган эди. Ёнган хонадондан уй соҳибининг куйган жасади топилган. Фалокат оддий тамаки чўғидан келиб чиққани аниқлаган. Ёнғин хавфсизлиги мутасаддиси тамаки боис ёнғинлар кўп рўй бераётганидан огоҳлантирган.

XS
SM
MD
LG