Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:21

OzodDayjest: Тошкентда ётоқхона берилмагани туфайли айрим талабалар кўчада қолаяпти


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Пойтахтда ётоқхона берилмагани боис айрим вилоятлик талабалар кўчада қолмоқда. “Афросиёб” поездининг ойнасини синдирган зангиоталик жаримага тортилди. Ўзбек шоу бизнесининг машҳур вакиллари плагиаторликда айбланди.

_____________________________________________________________

Ётоқхона берилмагани боис айрим талабалар кўчада қолмоқда

Тошкентдаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган вилоятдан келган талабаларга турли баҳоналар билан ётоқхона берилмагани боис уларнинг айримлари кўчада қолмоқда (“Оила даврасида”, 21 сентябрь). Масалан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари, гарчи университетга тегишли ётоқхоналар бўш бўлса-да, жой қолмади деган баҳона билан сарсон қилинмоқда. Бошқа олий ўқув юртлари ётоқхоналарида ҳам талабаларга сунъий тўсиқ қўйиб, навбат ҳосил қилиш кузатилмоқда. Айрим ҳолларда, масалан, Ўзбекистон миллий университети ётоқхонасида эса талабалардан таъмирлаш каби баҳоналар билан пул йиғилмоқда. Шароитидан қатъи назар, барча ётоқхоналар учун 650-750 минг сўм йиллик тўлов белгилангани ҳам талабаларда эътироз уйғотмоқда.

“Афросиёб” тезюрар поездига тош отган ватандош қўлга олинди

Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган “Афросиёб” тезюрари поездига тош отиш ҳолати қайд этилди, оқибатда поезд ойнаси синган (“Постда”, 16 сентябрь).Суриштирувлардан сўнг ушбу ҳуқуқбузарлик Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 1977 йилда туғилган ватандош томонидан содир этилгани аниқланган. “Ёши қирққа бориб қолган, бошқалардан кўра оқу қорани яхши ажратиб оладиган одамнинг бу ишни қилганига ишона олмайсан киши. Афсуски, шундай. Унга нисбатан 748 минг 875 сўм миқдорда жарима тайинланди”, деб ёзади ИИВ нашри. Мақолада халқ мулки саналган поезд ёки самолётга зарар етказиш жавобгарликка сабаб бўлиши эслатилган.

Ўзбек шоу бизнесининг яна бир қанча машҳур вакиллари плагиаторликда айбланди

Асли шундоқ ҳам жар ёқасига келиб қолган ўзбек шоу бизнесида, танқид ва фош этишларга қарамасдан, плагиаторлик, хориждан ғоя ўғирлаш давом этмоқда, деб хабар беради “Даракчи” нашри. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг анча оммалашган “Гапир-гапир” клипи видеоблогер Ида Галичдан ўғирланган. Хонанда Муниса Ризаеванинг “Хафа-хафа” қўшиғи Алексей Воробьевнинг “Сумасшедшая” клипидан олинган. Шоҳруххон ва Шаҳзоданинг “Алло” қўшиғи клипи эса “Leibniz Butterkek” печеньеси рекламасидан ўзлаштирилган.

XS
SM
MD
LG