Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:26

OzodDayjest: Ноҳақ қамалган МХХ ходими адолат талаб қилмоқда


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Ички ишлар ходимлари бир йилда қанча жиноят содир этгани маълум қилинди. Туҳмат билан қамалган МХХ ходими уни ноҳақ жавобгарликка тортганларни ҳам жазолашни сўраяпти. Ўзбекистон футбол уюшмаси тизимдаги порахўрларни огоҳлантирди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

Вазир: Ички ишлар идораларини нопок ходимлардан тозалаш давом этмоқда

2018 йилда ички ишлар идоралари тизимида фаолият юритувчи 174 нафар ходим жиноят содир этган (“Постда”, 19 январь). Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълум қилди. Вазир ички ишлар ходимлари томонидан ҳар қандай жиноят содир этилишини “фавқулодда ҳолат” деб атаб, бу борада ҳали кўзланган натижага эришилмаганини тан олган. Вазирга кўра, эгаллаб турган лавозимида 5 йилдан ортиқ хизмат қилган 346 нафар раҳбар фаолияти танқидий ўрганилиб, 172 нафари лавозимидан озод этилган. Таъкидланишича, тизимни нопок ходимлардан тозалаш давом этмоқда.

Юқори мансабдор билан гап талашган МХХ ходими ноҳақ қамалиб кетгани маълум бўлди

1992-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси МХХ (ҳозирги ДХХ) Фарғона вилоят бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган капитан Мўътабар Ғофурова ноҳақ қамалган (“Инсон ва қонун”, 22 январь). Қайд этилишича, М. Ғофурова МХХнинг вилоят бошқармаси бошлиғи билан гап талашиб қолган ва туҳматга учраган. Жиноий иш очилиб, гувоҳларни унга қарши кўрсатма беришга мажбурлашган. Ҳарбий суднинг 2009 йил 23 декабридаги ҳукмига кўра, М. Ғофурова Жиноят кодексининг 156-, 159- ва бошқа моддаларида айбдор деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан ҳамда 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. У жазо муддатининг 5 йилини ўтагач, амнистия актига асосан озодликка чиққан. Ҳарбий суд апелляция ҳайъатининг 2018 йил 29 майидаги ажрими билан М. Ғофурова бутунлай оқланган. “Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганимда – 2014 йил 2 сентябрида менинг доғимда куйган онажоним Нурхон Ғофурова вафот этди. Мен қамалганимда 10 ёш бўлган ва бувисининг қўлида қолган яккаю ягона фарзандим Фарангиз Собиржонованинг эса гулдек болалиги хазон бўлди. Энди ўзингиз айтинг: бу йўқотишларим ва изтироблар ўрнини кам ва нима тўлдиради? Қолаверса, Жиноят кодексининг 230-моддаси ва 231-моддасига биноан мени ноҳақ жавобгарликка тортган шахсларнинг ўзи қонун олдида жавоб беришмайдими?” деган Мўътабар Ғофурова.

Ёшлар иттифоқидан пора талаб қилган футбол мансабдори қўлга олинди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) масъул ходими пора билан қўлга олинди (“Даракчи”, 24 январь). Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Ёшлар иттифоқи ташкилотининг “Иттифоқ” жамоаси Про-лиганинг “В” лигасида иштирок этиш учун ПФЛ масъул ходими Родион Кондратьевга лицензия сўраб мурожаат қилган. Футбол расмийси эса лицензия эвазига 2500 доллар пора талаб қилган. Р. Кондратьев Тошкентда поранинг бир қисмини олаётганда ушланган. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу ҳолат мамлакат футболи ривожига тўсиқ бўлаётган порахўр ва тамагирларга ибрат бўлиши кераклигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG