Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2019, Тошкент вақти: 23:02

OzodDayjest: Ўзбекистонда қанча одам Green Card орқали “суриш” кайфиятида экани ўрганилди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда қанча одам хорижга кетиш кайфиятида экани тахмин қилинди. Қашқадарёда ички ишлар инспектори пора билан ушланди. Беморларга йиғилган хайрия пулларини ўмарган жиноятчи фош этилди.

_____________________________________________________________

Ўзбекистонда Green Card орқали АҚШга кетиш орзусида бўлган ўқимишлилар сафи кенгаймоқда


Green Card мавсуми бошланиши муносабати билан аҳолининг нисбатан “жиддий”, зиёли қатламини қамраб олган Telegram каналларида сўровномалар ташкил этди (www.daryo.uz, 6 октябрь). Қайд этилишича, аҳолининг нисбатан ўқимишли қисми йиғилган каналлардаги 30-40 фоиз фойдаланувчи самолёт чиптасини қўлига тутқазгудек бўлсангиз, эртагаёқ жўнаб кетиш кайфиятида. Сўровномаларда жами 11 269 киши иштирок этган ва респондентларнинг 4393 нафари, яъни 39 фоизи доимий ёки илк маротаба Green Card ўйинига иштирок этаётганини билдирган.

Ҳар йили дунё бўйича 100-125 минг киши Green Card ютиб, АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини қўлга киритади. Маълумотларга қараганда, 2019 йили 4500 га яқин Ўзбекистон ватандоши лотерея ғолиби бўлган.

200 минг сўм пора олган ички ишлар инспектори 3 йилга кесилди


Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ профилактика инспектори порахўрлик учун маҳкамага тортилди (“Ҳуқуқ”, 10 октябрь). Исми ошкор этилмаган инспектор жанжал ҳолати бўйича воқеа жойига чақирилган. Маст ҳолда безорилик қилган йигитга маъмурий баённома тузиши керак бўлгани ҳолда, у ҳақиқий ҳолатни яширган. Ҳуқуқбузар йигитдан иш очмаслик эвазига 200 минг сўм пул бериш ёки чойхонадаги қарзини тўлаб келишни талаб қилган. Қайд этилишича, профилатика инспектори талаб қилинган суммани олаётган пайтда ушланган. Суд ҳукмига кўра, у 3 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Оғир аҳволдаги беморларга йиғилган хайрия пулларини ўмарган жиноятчи қўлга олинди


Оғир аҳволдаги беморларга йиғилган хайрия пулларини ўмарган жиноятчи фош қилинди (“Постда”, 9 октябрь). Исми ошкор этилмаган йигит Youtube канали орқали пластик картадан пул ўзлаштириш йўлларини ўргангач, хайрия каналлари орқали пул йиғаётган беморларга қўнғироқ қилиб, алдов йўли билан уларнинг картаси паролини қўлга киритган. Сўнг webmoney.uz канали орқали беморлар пластик картасидан жуда катта миқдордаги маблағни ўз электрон ҳамёнига ўтказиб олган. ИИВ нашри фуқароларни кибержиноятчилардан эҳтиёт бўлиш, пластик карта кодини бегоналардан сир тутишга чақирган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG