Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 16:56

OzodDayjest: Қорақалпоғистонда топширилаётган пахта орасидан одам чиқди


Иллюстратив сурат.

Тошкентда Яшнобод туман ИИБ тергов бўлими вакили пора билан қўлга тушди. Фермерлар пахта вазнини ошириб кўрсатиш борасида ақл бовар қилмас найрангларни қўлламоқда. Навоий вилояти мактабларидаги ўқувчилар дарслик етишмаслигидан қийналмоқда.

_____________________________________________________________

Тошкентда ўта муҳим ишлар бўйича терговчи пора билан ушланди

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ тергов бўлими вакили пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар беради. Исми ошкор этилмаган шахс Наркотрафик ва гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши жиноятларни тергов қилиш бўлинмасида ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи лавозимида ишлаган. Катта терговчи ўзи юритаётган жиноий иш бўйича гумонланаётган шахсни қамоқ жазоси билан қўрқитиб, ундан 500 АҚШ доллари талаб қилган. У шахс эса катта терговчининг тамагирлиги ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар берган. Ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчи пора олаётганда ушланган. Қайд этилишича, суд ҳукми билан у 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Вилоятлардаги мактабларда дарсликлар етишмаяпти

Навоий вилояти мактабларидаги ўқувчилар дарслик етишмаслигидан қийналмоқда (“XXI аср”, 8 ноябрь). Ўқув йилининг биринчи чораги тугаганига қарамай, ўқувчиларга дарсликлар етказиб берилмаган. Масалан, фарзанди Кармана туманидаги 31-мактабда таҳсил олаётган Муҳаррам Муқимова дарсликлар вақтида берилмаган сабаб ўзлаштириш кескин пасайиб кетганини айтган. Вилоят халқ таълими бошқармаси эса дарслик етишмаслиги масаласида изоҳ беришдан бош тортган. Газетанинг ўрганишларига қараганда, мазкур муаммо бошқа вилоятларда ҳам кузатилмоқда. “Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари ушбу кечиктириб бўлмас муаммони тез орада ижобий ҳал этади деган умиддамиз. Бугунги техника ва технологиялар замонидаа сумкасида дарслиги йўқ ўқувчи қўлида қуроли йўқ аскарга ўхшаши кундек равшан-ку!” деб ёзади газета.

Қорақалпоғистонда пахта орасидан тупроқ, тарвуз ва… одам чиқди

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида пахта вазнини ошириб кўрсатиш бўйича турли алдов ва найрангларни аниқлади, деб хабар беради “Даракчи” нашри. Тумандаги “Халқобод пахта тозалаш” АЖга “Боз аул” фермер хўжалиги томонидан олиб келинган 2110 кг пахта тарозида тортилганидан кейин кўздан кечирилганида трактор тиркамасига юкланган пахта орасидан одам чиққан. “Аллияр Азамат” фермер хўжалиги топширган 1426 кг пахта хомашёси орасидан эса 330 кг (5 қоп) тупроқ ва 6 дона тарвуз борлиги аниқланган. Яна бошқа фермер хўжаликлар томонидан ҳам алдов қўллангани фош қилинган. Ушбу ҳолатлар бўйича маъмурий иш очилгани хабар қилинган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG