Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2020, Тошкент вақти: 21:24

OzodDayjest: Ўйнашининг эрини ўлдирган шахс 18 йилга қамалди


Иллюстратив сурат.

Пора билан ушланган ИИБ нозири беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Ғойиб бўлган шифокорнинг жасади Чирчиқ бўйидан топилди. Қашқадарёлик аёл эркак эмаслигини исботлашга мажбур бўлмоқда.

_____________________________________________________________

Пора билан ушланган ИИБ катта инспектори беш йилга “кесилди”


Тошкент шаҳри ИИБ тизими катта инспектори пора билан қўлга тушди (“Постда”, 23 ноябрь). Исми ошкор этилмаган инспектор озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш гуруҳида фаолият юритган. ИИБ ходими озодликни чеклаш жазосини ўтаётган тадбиркор аёлдан жазони енгиллаштириш эвазига 2500 доллар пора талаб қилган. Аёл тегишли идораларга вазият ҳақида хабар берган ва ИИБ нозири пора олаётган пайтда қўлга туширилган. Тергов жараёнида нозир аввал ҳам жазо ўтаётган тадбиркор аёлни турли баҳоналар билан пул бериш ва арча кўчатлари келтиришга мажбурлаган аниқланган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди судьяси А.Шамсуддиновага кўра, порахўрликда айбланган ИИБ нозири беш йилу бир ойга озодликдан маҳрум этилган.

Тошкентлик шифокор хиёнат йўлига кирган хотини сабаб шафқатсизларча ўлдирилди


Тошкентдаги кўз касалликлари клиникасида фаолият юритган 40 ёшли шифокор шафқатсизларча ўлдирилди (“Ҳуқуқ”, 28 ноябрь). Шифокорнинг аёли Телеграм орқали бошқа бир эркак билан танишиб, хиёнат йўлига кирган. Ишқий муносабатлар чуқурлашиб, эркак оилали аёлга ўз хотинидек муносабатда бўла бошлаган. Пировардида эса ундан шифокор эри билан ажрашишни талаб қилган. Аёл рози бўлмагач, у шифокорни алдов йўли билан тузоққа тушириб, уч кун давомида сувсиз, овқат бермай азоб берган. Сўнг уни бўғиб ўлдирган ва жасадни Чирчиқ дарёси қирғоғига кўмиб юборган. Қайд этилишича, жиноят қисқа фурсатда фош этилиб, қотил 18 йилга озодликдан маҳрум этилган. Қотилликка сабаб бўлган аёл тақдирига ойдинлик киритилмаган.

Паспортида “эркак” деб кўрсатилган қашқадарёлик аёл нафақага чиқа олмай сарсон бўлмоқда


Қашқадарё вилояти Қамаши туманида яшовчи 54 ёшли аёл Бибихол Эшмирзаева фуқаролик паспортида “эркак” сифатида кўрсатилган. Шу боис у нафақага чиқолмай сарсон бўлмоқда (www.daryo.uz, 26 ноябрь). Бибихол Эшмирзаевага 2015 йил 2 август куни биометрик паспорт берилган. Аммо паспорт столи ходимлармнинг эътиборсизлиги боис ҳужжатда фуқаронинг жинси “эркак” деб кўрсатилган. Бу ҳақда бир кундан сўнг хабар топган паспорт эгаси эътироз билдириб, хатоликни тўғрилашни сўраган. Маълум муддатдан кейин паспорт тўғрилаб берилган. Аммо орадан тўрт йил ўтиб электрон базада аёл “эркак” сифатида қолгани маълум бўлди.

Б.Эшмирзаева 2019 йил октябрь ойида нафақага чиқиш учун ҳужжатлар топширган. Бироқ маълумотлар базасида эркак сифатида қайд этилгани боис ишлари тўхтаб қолган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG