Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:07

OzodDayjest: Милиция зобити пропискасиз ватандошдан порага 500 минг сўм ва иккита қази олди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Хатамжон Кетмонов ўз партияси фаолиятини танқид қилди. Тошкентда ватандошдан пора таъма қилган милиционер ушланди. Ўзбекистонлик ўт ўчирувчилар фарзандларига пиротехника воситалари олиб бераётган ота-оналарни ёнғин хавфидан огоҳлантирди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

_____________________________________________________________

Сиёсий партиялар Президент танқидидан кейин шу пайтга қадар қуруқ мажлисбозлик қилиб келганини тан олди

Ўзбекистонда фаолият юритаётган тўрт сиёсий партия Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан улар фаолиятини кескин танқид қилиши ортидан шу пайтга қадар қуруқ мажлисбозлик ва расмиятчилик қилиб келганларини тан олди (“Халқ сўзи”, 27 декабрь). “Одамларимиз оғирини енгил қилиш, соғлиқни сақлаш, экология, коммунал хўжалик, таълим ва бошқа соҳаларда уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишга етарлича ҳисса қўшмаётганимиз ташвишланарлидир. Биз асосан самарасиз йиғилишлар ўтказиш билан овора бўлиб қолаётганимиз ҳам бор гап. Аччиқ ҳақиқат бўлса ҳам тан олиш керакки, маҳаллий кенгашларимиз фаолиятини ҳам ижобий баҳолаб бўлмайди” деган Халқ демократия партиясининг Олий Мажлисдаги фракцияси раҳбари Хатамжон Кетмонов. Бошқа партиялар вакиллари ҳам қуруқ рақамлардан иборат ҳисоботлар топшириш билан машғул бўлиб қолганлари, амалий ишга ўтиш вақти келганини айтган.

Ички ишлар вазири: 11 ойда 201 нафар милиция ходими жиноий жавобгарликка тортилди

Тошкент шаҳри ИИБ профилактика инспектори порахўрлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятларини содир этди (“Ҳуқуқ”, 28 декабрь). Исми ошкор этилмаган милиция зобити ўзи назорат қиладиган ҳудудда вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётган ватандошни аниқлаган. Сўнг уни милиция таняч пунктига олиб келиб, уни жавобгарликка тортишини айтиб, ишни ёпиш эвазига пора сифатида 500 минг сўм пул ва иккита қази талаб қилди. Пропискасиз ватандош эса бу ҳақда ҳуқуқ идораларига хабар берди. Шу тариқа ИИБ зобити талаб қилинган порани олаётганда ушланган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган. Бир неча кун аввал Ўзбекистон расмий агентлигига интервью берган мамлакат Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов жорий йил 11 ойида ичида ички ишлар тизимида 7,5 мингга яқин ходим интизомий жазога, 201 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилган.

Мутасаддилар болаларнинг қўлига “бомба тутқазмаслик”ка чақирди

Ўзбекистонда пиротехника воситаларидан жабрланаётган кўп бўлса-да, одамларнинг унга муносабатини ўзгартириб бўлмаяпти (“Оила даврасида”, 28 декабрь). Мирзо Улуғбек тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими вакили Баҳодир Кенжақуловга кўра, пиротехника воситаларидан кўплаб ёнғинлар келиб чиқмоқда. Масалан, Чилонзор туманида болалар отган салют 4 қаватли уй балконига тушиб ёнғин келтириб чиқарган. Бундай мисоллар кўп эканини таъкидлаган ёнғин хавфсизлиги ходими ота-оналарни боласининг қўлига “бомба” тутқазмасликка чақирган. Қайд этилишича, Янги йил арафасида аҳоли орасидан яширинча пиротехника воситалари сотаётган ўнлаб ҳуқуқбузарлар ушланган.

XS
SM
MD
LG